January 7, 2020

Жудаям оғир холат! Жудаям ачинарли вазият!

"Боласини палон долларга сотаётганда қўлга тушди" деган хабарлар ахборот сайтларида кўўп учраб туради..

Жудаям оғир холат!
Жудаям ачинарли вазият!
Жудаям оғир жиноят! Ахир ўз жигаргўшасини-я...?!

Менга доим тангани иккинчи томони қизиқ туюлаверади.
Фарзандини соатаётган ёш аёл, ёшгига қизалоққа бундай гуноҳкорона ишга қўл уришга нима мажбур қилди?

Балким ёшлик қилиб хато қилгандир...
Балким шу пулга мажбурдир...
Балким...
Балким...

Қани ўша биллалашиб гуноҳга ботган йигит?

"Ишни" қилибсан, бир аёлни булғабсан, ўз фарзандингни тан олмай сурвориб, ўз фарзандингни сотилишига жим қараб тураверасанми..?

Манимча, бунда жиноятга ўша "эркакни" ҳам айби бор!

Фарзандини сотаётган аёлни ҳам тинглаш керак. Балки қишлоқдан шахарга бориб у "мужикни" гапига лаққа ишониб иффати бузилгандир?

Балки оилавий шароити оғирлиги, укаларини боқиш учун шу йўлга киргандир..

Балки хаёт ташвишларидан безор бўлиб бореее деб осон ҳаётга кўниб кетгандир..?

Хуллас саволлар бисёр!

Сотиб олаётган (қўлга тушаётганлардан) кўпи тузоқ, манимча.

Агар ҳақиқатдан ҳам фарзандга зор оилалар бўлса олгани яхши эмасми..? Ўша норасида гўдак бир беҳаёни қўлида ўйинчоқ бўлгандан ўша бахтсиз оилаларга қувонч олиб кирса яхши эмасми...

Оиламиз, фарзандларимиз тарбияли, қизларимиз иффатли ўғилларимиз ҳақиқий эркак, ор-номуси учун керак бўлса қурбон бўладиган фарзандлар бўлсин!

Дима Қаюм, блогер.