December 5, 2019

ФУҚАРО Ж. ОБИДОВНИНГ МУРОЖААТИ ЮЗАСИДАН БАЁНОТ

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги UzА.uz сайтида, маҳкум Ж.Обидовнинг “ноҳақ судланганли” ги ҳақида қилган мурожаати, мақола сифатида чоп этилган.

Обидов Жобир Тохирович тўрт маротаба судланиб яна куйидаги жиноятни содир қилганликда судланган:

Жумладан, жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг 18.01.2013 йилдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 189-моддаси 3-кисми, 227-моддаси 1-кисми, 229-моддаси, 209-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари, 164-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 165-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари, билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 59, 60, 61-моддаларини қўллаб, 3 йилга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг 410 баравари миқдорида 25.797.200 сўм жарима ва 17 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Шу суд ҳукми билан унга нисбатан тайинланган жазо 05.12.2012 йилдаги амнистия актига асосан, тўртдан бир қисмга қисқартирилган.

15.03.2013 йилда жиноят иши, вилоят суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган ҳолда, ЖКнинг 60-моддаси тартибида тайинланган жазо ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми билан тайинланган деб ҳисоб, унга нисбатан 05.12.2012 йилдаги амнистияни татбиқ этиш қисми бекор қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 05.09.2013 йилдаги ажрими билан суд қарорлари ўзгартирилиб, Ж.Обидов айбидан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми чиқарилган ва ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари билан тайинланган 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 57-моддасини қўлланилиб 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириб, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддалари билан 3 йилга муайян ҳуқудан маҳрум этилгани ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 410 баравари миқдорида жарима ҳамда 12 йил 5 ойга озодликдан маҳрум қилинган ва ҳукмни қолган қисмини ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 25.10.2012 йилдаги қарорига кўра, Ж.Обидов ҳаракатлари ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми “а, б” бандларидан 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандларига, 189-моддаси 3-қисмидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилиниб, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддалари билан 2 йил 4 ойга муайян ҳуқудан маҳрум қилинган ҳолда жазо тайинлаш қисмини ўзгаришсиз қолдирилган.

Баён қилинганлардан кўринадики, судланувчининг жиноий ҳаракатлари суднинг барча босқичларида кўриб чиқилиб, якуний хулосага келган.

Наманган вилоят прокуратураси.