November 27, 2019

“Ўзбекистон тадбиркорлари партияларни ҳар қанча тавқи лаънат қилса арзийди”

Халқаро пресс-клубнинг пресс-кофе мулоқотида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вакили Миродил Абдураҳмонов “Ўзбекистон тадбиркорлари партияларни ҳар қанча тавқи лаънат қилса арзийди”, дея кескин муносабат билдирди.

"Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг аксарияти мамлакатдаги суд тизими фаолиятидан норози.
Назорат деган жойда коррупция бўлади. Миллий тикланиш партияси тадбиркорларга эркинлик бериш тарафдори.
Афсуски, бизда хали тадбиркорликка бўлган қараш 100%га ўзгармади. Тадбиркор ишини бошлашида машақатли йўлдан ўтиши керак. Шуни айтиш жоизки, назорат бор жойда коррупция бўлади.
Бизда тадбиркорликни ҳимоя қилувчи мукаммал қонунларимиз мавжуд. Муаммо уларни амалга оширишда. Шунингдек, уларнинг ижроси устидан тегишли парламент назорати бўлмаганидадир.
Ҳукумат вакиллари тадбиркорларга фарзандидек муносабатда бўлмас экан ривожланиш қийин. Тадбиркорга рақобатчи сифатида қарамаслиги керак", деди Миродил Абдураҳмонов.