"General Motors" электромобилларга ўтишни режалаштирмоқда
Компания 2035 йилгача барча дизель ёқилғиси ва бензин билан ишлайдиган автомобиллар, юк машиналари ва йўлтанламас автомобиллардан воз кечишни режалаштирмоқда. Ушбу ташаббус 2040 йилгача углерод чиқиндиларини камайтиришга қаратилган.
«Биз тўсиқлар ва технология муаммолари борлигини биламиз, аммо бизда мавжуд ресурслар ва тажриба билан ушбу қийинчиликларни енгиб, келажакда ривожланиб борадиган муваффақиятли бизнес моделини яратишимиз мумкинлигига аминмиз», деди GM бош ижрочи директори Дейн Паркер.
2025 йилга келиб компания 30 та янги электромобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. GM 2035 йилгача АҚШ ва бутун дунёда ўз автомобилларини энергия билан таъминлаш учун юз фоиз қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишни мақсад қилиб қўйган.
Манба: developer
Rasmiy sahifalarimiz: