June 7, 2020

"Volvo"дан маркетинг юритиш.

Бир неча йиллар олдин "Volvo" автомобиль брендини Америкада ҳеч ким билмас эди. АҚШ эса дунёдаги энг йирик автомобиль бозори ҳисобланади. "Volvo" маркетинг бўлимига АҚШни забт этиш вазифаси топширилди.

Бу иш осон эмас эди, АҚШ бозорини аллақачон «Jeep», «Toyota», «Ford», «Mercedes» каби етакчи брендлар эгаллаб бўлган эди.

Маркетологлар энг эффектив реклама Миллий регби (football) лигаси суперкубок ўйинлари вақтидаги телевидение орқали реклама эканлигини аниқлашди. Лекин бундай рекламанинг 30 секунди нархи 2015 йилда 4,5 миллион доллар турган. "Volvo"да бунинг учун етарли маблағ йўқ эди.

Шунинг учун бошқа вариантларни қидиришга тўғри келди ва тезда топилди.

Компания «Twitter» да лоторея ўйинини ташкил қилди ютуқ учун — «Volvo XC60» кроссовер қўйилди. Бироқ шартлар ностандарт эди.

Иштирокчилар Суперкубок ўйинлари эфир вақтидаги рекламалар пайтида «#VolvoContest» хэштеги остида твит қилишлари керак эди.

Натижа: 4 соатлик трансляция давомида 50 мингдан кўп твит қилинди. Якунда «Volvo» ТВ рекламага пул тиккан рақобатчилардан кўра кўпроқ натижага эришди. «Volvo»нинг «Twitter» орқали Американи забт этиш бўйича маркетинг стратегиясини бутун дунёдаги ОАВ ёритишни бошлади. Суперкубок ўйинларидан бир ойдан сўнг «Volvo» сотуви 70%га кўтарилди. Буларнинг барчаси 1 дона автомобиль таннархига тенг харажат орқали амалга оширилди.

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Facebook | YKMurojaat | Feedback