May 25, 2020

ДИЛМУРОД ХУДАЙШУКУРОВ: Масъулият, ҳалол ва поклик иш услубимизнинг асосий мезони бўлиши керак.

Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Дилмурод Худайшукуров туман Кенгашининг фаолияти, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Ҳар бир соҳаларда ёшларнинг иштирокини ошириш, айниқса уларнинг бандлигини таъминлаш, ишсизликни олдини олиш, камбағалликни қисқартириш Дилмурод Худайшукуровнинг диққат мараказида бўлди.

Туман ёшларини иш билан таъминлаш бўйича манзили режага мувофиқ жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги учун 1709 нафар ёшлар ишли бўлиши керак эди. Ҳозирги кунда 1395 нафари иш билан таъминланди, бу 81 фоизли натижа демакдир. Рақамни таъҳлил этадиган бўлсак, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига 120 нафар, касаначилик (тикувчилик)ка 61 киши, пахта ва ғаллачилик (фермер хўжалигига) 180 та, боғдорчилик (маккажўхори, полиз ва мева сабзавотчилик ва бошқа дуккали экинлар) учун 466 киши, пиллачиликка 329 нафар, жамоат ишларига 122 киши, “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури учун 9 нафар, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурига 86 киши, бошқа йўналишларга эса 22 нафар ёшлар банд этилди.

- Бугун покизалик, ҳалоллик билан ишлар талаб этилади. Номига иш олиб бориш, кўзбўямачилик қилиш ярамайди. Хўжакўрсинга иш олиб бориш ёшларнинг норозилигини келтириб чиқаради. Бундай ҳолатларга йўл қўярканмиз улар бизга ишонмай қўяди. Шунинг учун биринчи навбатда ўзимизни ўзимиз алдамаслигимиз, масъулият билан ишлашимиз керак,-дейди Дилмурод Худайшукуров.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунга қадар тумандаги ишсиз ёшларнинг 466 нафарига заҳирдаги ерлардан ярим гектардан туман ҳокимининг қарори билан ер ажратиб берилди. Улар бозор талабидан келиб чиқиб ихтисослаштирилди ва деҳқончиликни бошлаб юборишган.Шунингдек, Д.Худайшукуров касаначилик, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш ва сервис, қишлоқ хўжалиги йўналишлари, ишлаб чиқариш соҳалари бўйича ёшларни янги лойиҳаларни ташкил этиш бўйича Ёшлар иттифоқи туман кенгаши мутасаддиларига аниқ топшириқлар берди.

- Олдинда масъулиятли палла турибди. Ҳадемай туманимиз деҳқонлари ғалла ўримига киришади. Ғалладан бўшаган ерлардан “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси асосида 530 нафар ишсиз, ижтимоий кўмакка муҳтож ёшлар учун ер ажратиб беришса, камбағаллик деган атамадан тезроқ холос бўлардик. Ишонамизки, фермерларимиз ёшлар тақдирига бефарқ бўлишмайди ва ташаббусларни қўллаб қувватлайдилар. Биз ҳам улар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз,-дейди Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Шохрух Аҳматов.