January 28, 2021

Бизнес ғоя: компьютер техникаларини онлайн ва офлайн сотишни ташкил этиш. Техника маҳсулотлари сотишдан қанча даромад олиш мумкин?

Бутун дунёда компьютер ускуналарини сотиш бизнеснинг замонавий ва рақобатбардош соҳаларидан бири ҳисобланади. Бу бозорнинг гуркираб ривожланиши бир нечта омилларга боғлиқ. Масалан, аҳоли фаровонлигининг ошиши, компьютер технологиялари янги моделларининг пайдо бўлиши, инновациялар, илмий-техникавий тараққиёт ва бошқалар. Статистика маълумотларига кўра, чакана савдонинг 40 фоизи ахборот технологияларига тўғри келади. Ўзбекистон бозорида ҳам энг машҳур компьютер ускуналарини етказиб берувчилар — Samsung, Asus, Lenovo, Acer ва HP ҳисобланади. Кўплаб мамлакатларда компьютерларнинг асосий импортчиси Хитойдир.

2017 йилда компьютер ускуналари бозоридаги савдонинг пасайишига мобиль қурилмалар (телефонлар, планшетлар, трансформация бўлган ноутбуклар)нинг пайдо бўлиши таъсир кўрсатди. Ҳозирги кунда эса бу соҳанинг ишлаб чиқарадиган товарларига бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан юқорироқ.

Юқоридаги статистика шуни кўрсатадики, янги бошланаётган тадбиркор компьютер ускуналари бозорида ўз жойини ишончли эгаллаши ва келажакда ривожланишига эришиш мумкин.

Лойиҳанинг қисқача мазмуни

Дастлабки харажатлар: 30 000 доллар (каттароқ дўкон учун).

Кўрсатиладиган хизматлар: компьютер техникасининг чакана савдоси.

Ойлик соф даромад: 4000 доллар.

Тўлов муддати: 1-2 йил.

Ўз дўконини очишдан олдин тадбиркорга 160 квадрат метрлик хона керак бўлади. Ушбу майдон асосий залдан ташқари сақлаш жойини ҳам ўз ичига олади.

Дўконнинг жойлашуви учун шаҳар марказида жойлашган улкан савдо марказида айни муддаодир. Хонани узоқ муддатли ижарага олиш тавсия қилинади.

Ташкилот савдо майдончаси ва катта омборхона учун жойларни ўз ичига олиши керак. Корхонада сотиладиган барча турдаги маҳсулотларни веб-сайтда намойиш этинг.

Бўлим онлайн ва офлайн режимда ишлайди. Бу шуни англатадики, сотилган маҳсулотларнинг камроқ қисми дўкон пештахтасида намойиш этилади. Қолган ассортиментни компаниянинг веб-сайтида намойиш қилиш ва сотиб олиш мумкин бўлади. Асосий ҳаракат реклама ва таргетинга боғлиқ бўлади.

Ушбу дўкон ўз мижозларига қуйидаги хизмат турларини таклиф этади:

  • Истеъмолчиларга телефон орқали, веб-сайт ва тўғридан-тўғри савдо майдончасида маслаҳат-консультация бериш.
  • Компьютер ускуналари, эҳтиёт қисмлари ва жиҳозларини сотиш.

Дўкон тайёр компьютер ускуналари ва энг машҳур қисмларни сотиш билан шуғулланади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, компьютер техникаси дўконлари даромадларининг катта қисми компьютер аксессуарлари, картриджлар, флеш карталар, наушниклар каби товарларга тўғри келар экан.

Дастлаб сотиладиган маҳсулотлар нархи бозордаги нархлардан 5-7 фоиз пастроқ таклиф қилиниши тавсия этилади.

Режа

Компьютер ускуналари дўконини очиш бўйича операцион режа қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

1. Хона ижараси. Жой эгаси билан узоқ муддатли шартнома тузиш.

2. Бизнеснинг ҳуқуқий томонларини ҳал қилиш босқичи (сертификатлаш ва лицензиялаш шарт эмас).

3. Таъмирлаш ва безаш ишларини амалга ошириш.

4. Ташкилотни давлат реестрига киритиш, уни солиқ органларида ва бошқа маъмурий органларда рўйхатдан ўтказиш (СЭС, ёнғин хизмати).

5. Веб-сайт яратиш.

6. Мебель ва зарур жиҳозларни сотиб олиш.

7. Ходимларни танлаш.

8. Товарларни сотиб олиш.

9. Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш.

10. Дўконнинг очилиши.

Бинони танлаш

160 квадрат метр майдонга эга компьютер дўкони шаҳар ўртасидаги савдо марказида бўлади. Жойни танлаш шаҳар аҳолиси зичлиги билан боғлиқ.

160 квадрат майдонда товарларни намойиш қилиш учун майдон, омборхона, ходимлар хонаси ва ювиниш хонаси жойлашган бўлиши керак. Кўргазма зали ижарага олинган бинонинг 50 фоизини ташкил қилади.

Керакли товарлар

Дўконнинг ассортименти қуйидаги компьютер ускуналаридан иборат бўлади:

  • Мониторлар ва тизим бирликлари;
  • Комплект товарлар (видео карталар, процессорлар);
  • Клавиатуралар ва сичқончалар;
  • Принтерлар, сканерлар, ксерокслар;
  • Ноутбук ва нетбуклар;
  • Хотира карталари;
  • Эшитиш воситалари;
  • Компьютер учун кабеллар ва бошқалар.

Мижозларга таклиф этилаётган маҳсулотларнинг барча турларини савдо майдончасига жойлаштириш қийин. Шунинг учун дўкон ойналарида фақат янги маҳсулотлар ва энг кўп сотиладиган товарлар туриши керак. Тўпламнинг қолган қисми компаниянинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши зарур.

Виртуал мижозлар учун шаҳар атрофида ва шаҳар ташқарисида етказиб бериш хизматини ташкил этиш зарар қилмайди.

Даромад ва хулоса

Тахминий даромадни ҳисоблашда сиз ўртача ҳисоб-китобни олишингиз керак. Бундан ташқари бизнес жойлашган маълум бир шаҳарнинг аҳолисини, савдо шохобчасининг жойлашган жойи, ушбу ҳудудда яшовчиларнинг харид қуввати, рақобатдош фирмаларнинг жойлашишини ҳисобга олиш керак.

Корхонада қарзни қоплашнинг ўртача муддати 1 йилни ташкил этади, аммо амалда бу муддат 3 йилдан 4 йилгача бўлиши ҳам мумкин.

Шунга қарамай, бизнеснинг рентабеллиги юқори. Катта миқдордаги капиталга қарамай, лойиҳа барча бошланғич харажатларни қоплайдиган яхшигина фойда келтиради.

Ҳисоб-китоблар ушбу бизнес-режа мустақил бирлик сифатида ёки тадбиркорнинг мавжуд режасига қўшимча сифатида амалга ошириш учун мўлжалланган. Ушбу лойиҳа шуни кўрсатадики, савдо бозорида компьютер савдоси энг қиммат ва ўз ўрнида энг қийинларидан биридир. Фақатгина ўз молиявий лойиҳасига эга бўлган ва унга ишонган тадбиркоргина ушбу бизнес турини амалга ошириши мумкин, чунки ҳар йили бозорда рақобатдош компаниялар кўпайиб бормоқда.

Йўлнинг бошида умидсизликка тушманг ва биринчи қийинчиликларга дуч келганда таслим бўлманг. Ахир фақат юрган одам йўлни босиб ўтиши мумкин, омад!

Манбаа: Бизнес ривож

Rasmiy sahifalarimiz:

Telegram | Facebook | Feedback | Biznesga qadam