July 2, 2020

Ёшлар туманда замонавий ахборот кутубхона марказини ташкил этишни таклиф этишди.

Ёшлар туманда замонавий ахборот кутубхона марказини ташкил этишни таклиф этишди.

Дўстлик тумани ҳокимлиги мажлислар залида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Унда сектор раҳбарлари, Президент Халқ қабулхонаси мудири ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди.

Учрашувда сўз олган туман ҳокими Улуғбек Узоқов мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши, ёшларга яратилаётган шароит ва имкониятлар тўғрисида гапирди.

Карантин талаблари асосида ўтказилган тадбирда ёшлар сектор раҳбарлари билан бевосита мулоқот қилишди.

Ёшлар томонидан туманда замонавий ахборот кутубхона марказини ташкил этиб, унда зарур адабиётларни жамлашни таклиф қилишди.

Таклифни туман ҳокими мамнуният билан қабул қилинди.

Тадбир якунида фаол ёшлар раҳбарлар томонидан тақдирланди.

Манбаа: Дўстлик тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Facebook | YKMurojaat | Feedback