Google Ўзбекистонда ҚҚС тўлашни бошлади

Солиқ кодекси билан 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хорижий компаниялари учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш жорий этилди. Бундай компанияларни рўйхатга олиш учун Давлат солиқ қўмитаси томонидан махсус хизмат – Интернет-компанияларнинг ҚҚС-офиси – http://tax.uz яратилди.

Бугунги кунга қадар ҚҚС-офис орқали Ўзбекистонда 9 та хорижий компаниялар ихтиёрий солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Улар:

- Google Commerce Limited;
- Google Ireland Limited;
- Google Voice Inc;
- Apple Distribution International Limited;
- Netflix International B.V.;
- Samsung Electronics Co., Ltd.;
- Сleverbridge AG;
- Xsolla (USA), Inc.;
- Activision Blizzard International BV

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, ҚҚС бўйича биринчи тўлов «Google Commerce Limited» компанияси томонидан амалга оширилди. Компания жорий йилнинг I чораги якунларига кўра давлат бюджетига 85 минг евро миқдорида маблағ тўлади.

"Yoshlar - kelajagimiz" jamg'armasi Do'stlik tuman filiali rasmiy sahifalari:

Telegram: https://t.me/dustlik_ykfoundation

Facebook: https://fb.com/dustlikykfoundation

Online murojaat: http://cc.uz/16576

Feedback: https://t.me/DustlikYKFoundation_bot

Telegram