Мирзаев Зойир Тоирович
2019 йил 26 октябрдан Қашқадарё вилояти ҳокими
Туғилган йили: 10.03.1968
Туғилган жойи: Самарқанд вилояти, Жомбой тумани
Миллати: ўзбек
Партиявийлиги: йўқ
Маълумоти: олий
Тамомлаган: 1994 й. Тошкент молия институти (кундузги)
Маълумоти бўйича мутахассислиги: иқтисодчи
Илмий даражаси: йўқ . Илмий унвони: йўқ
Қайси чет тилларини билади: рус тили
Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа): 2014 й. «Меҳнат шуҳрати» ордени
Халқ депутатлари республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):
Халқ депутатлари Шароф Рашидов тумани депутати
Меҳнат фаолияти
1984-1989 йй. - Жомбой тумани жамоа хўжалиги ишчиси (1986-1988 йй. - ҳарбий хизматда)
1989-1994 йй. - Тошкент молия институтининг талабаси
1994-1995 йй. - Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бошқармасининг иқтисодчиси
1995-1996 йй. - Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимлиги Молия бўлими мудирининг ўринбосари
1996-1996 йй. - Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бошқармасининг бош иқтисодчиси
1996-1997 йй. - Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бошқармаси ҳузуридаги монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бош инспектори
1997-2000 йй. - Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бошқармаси бўлими бошлиғи
2000-2001 йй. - Самарқанд вилояти Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
2001-2003 йй. - Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бошқармасининг бошлиғи
2003-2004 йй. - Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокими
2004-2008 йй. - Самарқанд вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
2008-2010 йй. - Самарқанд шаҳри ҳокими
2010-2016 йй. - Самарқанд вилояти ҳокими
2016-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплекси раҳбари
2018-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари
2018 - 2019 йй. - Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими
2019 й. - ҳ.в. - Қашқадарё вилояти ҳокими