May 6, 2020

«E-IJRO AUKSION» орқали 1 сўмдан бошлаб давлат объектларини сотиб олинг

Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилган, бироқ ҳам бино сотиб олишга, ҳам бизнесга инвестиция киритишга имконияти бўлмаган юртдошларимиз учун Давлат активларини бошқари агентлиги ҳузуридаги e-auksion.uz ягона электрон савдо майдончаси орқали давлат мулки объектларини сотиб олиш айни муддао. Уйингизда туриб электрон онлайн аукционларда қатнашиш янада қулай, 90 дан ортиқ бошланғич нархи 1 сўм бўлган давлат мулки объектлари таклиф этилмоқда.

Ушбу бўш турган бино-иншоотларни харид қилиш орқали бизнес учун катта имкониятга эга бўлиш мумкин. Тадбиркор бино қуриш учун пул маблағларини сарфламайди, қисман таъмирлаш орқали яхшигина бинога эга бўлади.

Бошланғич нархи 1 сўм бўлган биноларни сотиб олган аукцион иштирокчиси маълум миқдордаги инвестицияни киритиши ҳамда ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиши талаб этилади. Объектларни сотиб олиш орқали фақатгина бизнес фаолияти учунгина маблағ сарфланади. Бу эса инвестиция мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилишига олиб боради.

Давлат активларини бошқари агентлиги ҳузуридаги "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида турган давлат мулки объектларининг айримлари билан танишинг:

Самарқанд вилоятидаги ҚВП бўш турган эски биноси

Бошланғич нархи: 1 сўм
Инвестиция миқдори: 800 млн.сўм
Иш ўрни: 10 та
Мажбуриятларни бажариш муддати: 12 ой
Аукционни ўтказиш муддати: 14.05.2020
Батафсил: https://e-auksion.uz/lot-view?1&lot_id=201925

Тошкент вилоятидаги собиқ 32-сонли мактаб филиали биноси

Бошланғич нархи: 1 сўм
Инвестиция миқдори: 500 млн.сўм
Иш ўрни: 15 та
Мажбуриятларни бажариш муддати: 18 ой
Аукционни ўтказиш муддати: 14.05.2020
Батафсил: https://e-auksion.uz/lot-view?14&lot_id=201971

Тошкент вилоятидаги бўш турган дам олиш маскани

Бошланғич нархи: 1 сўм
Инвестиция миқдори: 25 млрд.сўм
Иш ўрни: 50 та
Мажбуриятларни бажариш муддати: 18 ой
Аукционни ўтказиш муддати: 14.05.2020
Батафсил: https://e-auksion.uz/lot-view?2&lot_id=201989

Хоразм вилоятидаги собиқ Терапия бўлими биноси

Бошланғич нархи: 1 сўм
Инвестиция миқдори: 2 млрд.сўм
Иш ўрни: 35 та
Мажбуриятларни бажариш муддати: 10 ой
Аукционни ўтказиш муддати: 14.05.2020
Батафсил: https://e-auksion.uz/lot-view?13&lot_id=201941

Қашқадарё вилоятидаги собиқ ёзги клуб биноси

Бошланғич нархи: 1 сўм
Инвестиция миқдори: 100 млн.сўм
Иш ўрни: 2 та
Мажбуриятларни бажариш муддати: 24 ой
Аукционни ўтказиш муддати: 14.05.2020
Батафсил: https://e-auksion.uz/lot-view?5&lot_id=201986

Уйингиздан туриб, электрон онлайн аукционларда иштирок этинг ва давлат активларини харид қилинг.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК PR-хизмати