Ўзи фокусловчи кўзойнаклар! Ҳозирча фақат кўриш, гаплашиш эмас :)
ViXion 01S — Японияда яратилган замонавий кўзойнаклар. Уларнинг ичида махсус сенсор ва ўзгарувчан линзалар бор. Бу линзалар атрофдаги нарсага қанчалик яқин ёки узоқ эканини аниқлаб, ўзи фокусни тўғрилайди. Яъни, сен энди кўзойнакни алмаштирмайсан, у сенга мослашади.
Бу жойда линзалар фокусни атиги 0,8 сонияда ўзгартиради — кўзини ишқалашдан ҳам тезроқ. Қурилма 55 грамм чиқади, тўлиқ зарядда 15 соат ишлайди, USB-C орқали 1,5 соатда қувватланади. Нархи — 499 доллар. Ҳозирги айфонларча.
• Яқин кўрмаслик, узоқ кўрмаслик ёки иккаласи бўлса ҳам ишлайди.
• Китоб ўқиш, машина ҳайдаш ёки Netflix кўриш — ҳаммаси учун бир дона кўзойнак.
• Кўриниши нормал — Google Glassдек эмас, оддий кўзойнакка ўхшайди.
• Бу AR ёки сунъий интеллект эмас. Овозли ёрдамчи йўқ.
• Узоқ вақт тақилганда қандай ишлашини ҳали ҳеч ким билмайди. «Ҳар хил бўлиб қолиши» мумкин.
• 2026 бошидагина Россияга келиши кутиляпти. Ўзбекистонда қачон бўлади — номаълум.
ViXion 01S — кўриш муаммоси борлар учун жуда қўл келадиган гаджет. Кўплаб кўзойнакларнинг ўрнини босади. Аммо ҳозирча пулини тўлашга шошилманг: аввал бошқаларни тинглайлик, нарса ишлайдими ёки йўқми. Чунки янги технологияда ҳар доим «сюрприз» бўлиши мумкин.
• Stanford University: Smart glasses follow our eyes, focus automatically (22.05.2025)
• New Atlas: Vixion’s autofocus eyeglasses (22.05.2025)
• ScienceDaily: Smart glasses focus automatically (22.05.2025)
#ViXion01S #ақлликўзойнаклар #автофокус #техногаджетлар #BEYONDExpo2025