June 17, 2021

17-июнь Бутун жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни

2021 йил 17-июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси Чироқчи туман Кенгаши томонидан туманимиздаги “Қизилчовра” маҳалласида 17-июнь “Бутунжахон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни муносабати билан кенгайтирилган давра сухбати ўтказилди.

Давра сухбати давомида Бугунги кунда чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш ва ҳимоя қилиш бўйича жаҳоннинг ҳар бир давлатида глобал масала бўлиб турибди. Шу жумладан Республикамизнинг ҳамма ҳудудларида яъни Орол бўйи атрофида ҳам чўлланиш ва қурғоқчиликдан ҳимоя қилиш бўйича Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан кўплаб ташкилий тадбирлар ўтказилиб келинаётганлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Давра сухбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавобларни олдилар. Давра сухбати қизғин фикр алмашинувлар тарзида ўтказилди.

Расул Бобоқулов

Ўзбекистон Экологик партияси Чироқчи тумани Кенгаши раиси