July 7, 2021

“Аъзоларимиз сафи ошмоқда”

2021-йил 7-июль куни Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилояти Чироқчи туман Кенгаши раиси Р. Бобоқулов ҳамда “Ситора имкон плюс” нодавлат таълим муассасаси мутахассиси Адиба Эшмуродовалар “Ситора имкон плюс” нодавлат таълим муассасасида таҳсил олаётган талаба ёшлар билан учрашув ўтказди. Тадбир давомида Ўзбекистон Экологик партияси Чироқчи туман Кенгаши раиси Р. Бобоқулов ёшларга Аҳолининг экологик маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш ҳамда мамлакатимизнинг бебаҳо табиий бойликларини асраб авайлаш ва фуқароларимизнинг соғлиғини сақлашдек юксак вазифаларни бажариш бўйича тушунчалар берилди.

Шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширилиши ва ёшларни табиат ва унинг ресурсларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш табиат ва инсон уйғунлигига эришиш келгуси авлод учун уни асраб авайлаш, сув ва бошқа табиий ресурслардан тўғри фойдаланиш тўғрисида фикрлар билдириб ўтилди.

Тадбир якунида таълим муассасасида таҳсил олаётган талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ҳамда Ўзбекистон экологик партиясига ихтиёрий равишда аъзоликка қабул қилишларини билдириб ўтишди.