“Аҳолининг экологик маданиятини ошириш” тадбири Чироқчи туманида
2021 йил 23-июнь куни Чироқчи туман Маданият марказида Республика Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов Чироқчи тумани ёшлари билан учрашди.Тадбир давомида вазир ўринбосари ёшлар билан IТ дунёсидаги глобал тенденциялар, Ўзбекистонда рақамли тиббиётнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳақида мулоқот қилди. Уларнинг муаммоларини ўрганди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Экологик партияси Чироқчи туман Кенгаши раиси Р.Бобоқулов томонидан “Аҳолининг экологик маданиятини ошириш” бўйича фуқаролар ва ёшларга маъруза қилиб Аҳолининг экологик маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакиллантириш, тиббий маданиятни ошириш ҳамда мамлакатимизнинг бебаҳо табий бойликларини асраб авайлаш ва фуқароларимизнинг соғлиғини сақлашдек юксак вазифаларни бажариш бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, ёшларга оид давлат си ёсатини амалга оширилиши ва ёшларни табиат ва унинг ресурсларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш табиат ва инсон уйғунлигига эришиш келгуси авлод учун уни асраб авайлаш, сув ва бошқа табий ресурслардан тўғри фойдаланиш тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.
Учрашув якунида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди. Шунингдек, ёшлар ва аёллар дафтари рўйхатида турувчи 90 нафар фуқароларга асбоб-ускуналар ҳам тарқатилди.
Р.Бобоқулов
Ўзбекистон Экологик партияси Чироқчи туман Кенгаши раиси