March 31, 2020

Карантин туфайли хорижга кетолмаган 163 мингдан ортиқ кишига иш топиш чоралари кўрилмоқда

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева хорижга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларга карантин даврида қандай тарзда ёрдам берилиши ҳақида ахборот берди.


«Карантин пайтида вазир ва унинг ўринбосарлари ҳудудларга бириктирилган. Улар аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган қатламига етказилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари манзилли етказилиши, шунингдек, бозорлардаги нарх-наво устидан назорат функциясини бажаришяпти.

Хорижда ишлаб Ўзбекистонга қайтган фуқароларга карантин даврида алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юкланди. Вазирликда хорижда вақтинчалик меҳнат қилиб, Ўзбекистонга қайтган фуқароларнинг рўйхати шакллантирилган. Уларнинг мутахассислиги, хорижда орттирган иш тажрибаси, малакасидан келиб чиқиб шу ерда ишга жойлаштириш ишлари амалга ошириляпти.