yosholimlaruz каналидан устозлар учун махсус
Бир кун келар,
домлалар қадри
Тоғ бўлади,
осмон бўлади.
Бизга кулган одамлар дарди
Дил тубида армон бўлади.
Бир кун келар,
муаллим шўрлик
Санаб юрмай тийинларини,
Дафтар, китоб тутар ҳарбийлар,
Ташлаб чипор кийимларини.
Бир кун келар,
машина олар
Домла ойлик моёнасига.
Муаллима қирқ сават солар
Қуда томон тўёнасига.
Муаллимлар таътил пулига
Киз чиқариб, ўғил уйлайди.
Уйланмаган бўйдоқ домлалар
Қиз танлашга чўчиб турмайди.
Бир кун келар,
ғам чекмас ҳеч ким
Тушлиги-ю йўл кирасига.
Дам олишга борар домлалар
Оврўпанинг Франциясига.
Бир кун келар,
домлани ҳамма
Қадри баланд зот деб билади.
Гўдаклар ҳам прокурорликмас,
Домлаликни орзу қилади.
"Қачон келар ўша кун?"-дерсиз,
Сабр қилинг,
сал шошмай туринг.
Ўша кунлар етиб келгунча
Қадрингизни эҳтиёт қилинг!
Қалбингизни эҳтиёт қилинг!
Абдулла Орипов
https://t.me/yosholimlaruz канали