2024-Йил Якуни
Йил ҳам ниҳоясига етди. Кино оламида бир қанча янгиликлар, ютуқлар ва муваффақиятсизликлар бўлди. Бугун биз, кино канал админлари бу йил эсда қолган фильмлар бўйича ўз фикрларимизни билдиришга қарор қилдик.
Бундан ташқари, рўйхат охирида сиз ҳар бир канал админини 2024 йил чиққан фильмлар бўйича шахсий Топ 10 талигини кўришингиз мумкин.
Иштирок этган каналлар:
Мароқли мутолаа 🙃
1. "Дюна: Часть 2"/"Dune: Part Two"
Сюжет:
Паул Атрейдеснинг саргузаштлари давом этмоқда. У ўз оиласининг қасосини олиш ва ўз халқини қутқариш йўлида янги иттифоқлар тузиб, хавфли сиёсий ўйинларга аралашади. Футуристик саҳро оламидаги жанглар ва тахт учун кураш марказий ўринда бўлади. "Дюна: Часть 2" биринчи қисмда бошланган тарихий воқеаларни янада ривожлантиради, бу сафар ҳаракат ва персонажлар ўртасидаги зиддиятларга кўпроқ эътибор қаратилган.
Фильм ҳақида фикрлар:
2. "Каскадеры"/"The Fall Guy"
Сюжет:
Собиқ каскадёр Коул Сиверс ўз касбига қайтади, лекин навбатдаги трюклар ортида хавфли сирлар яширинганини билмайди. Голливуддаги оддий иш ўрни уни жиноятчилар билан тўқнаш келтиради. Коулга нафақат жонини асраб қолиш, балки тузоқдан чиқиш учун ўз маҳоратидан фойдаланишга тўғри келади. "Каскадёрлар" хавф, интрига ва Голливуднинг ёпиқ сирларини очиб берадиган воқеаларни тақдим этади.
Фильм ҳақида фикрлар:
3. "Фуриоса: Хроники Безумного Макса"/"Furiosa: A Mad Max Saga"
Сюжет:
Кичкина Фуриоса муқаддас Яшил Ерлардан ўғирлаб кетилади ва бу воҳанинг мавжудлигини исботлаш учуни мотоциклчилар тўдасининг сардори Дементусга келтирилади. У эса қизалоқнинг кўз ўнгида унга ёрдамга келган онасини шафқатсизларча ўлдиради. Кўп ўтмай, Дементус Саҳрода ғалаён кўтармоқчи бўлади - у Ёқилғи шаҳрида ҳокимиятни эгаллаб олади ва Cитадел билан савдо шартномаси эвазига Фуриосга Улмас Жога бўлажак хотинларга беради.
Фильм ҳақида фикрлар:
4. "Падение империи"/"Civil War"
Сюжет:
Яқин келажакда АҚШда фуқаролар уруши авж олмоқда. Ғарбнинг бирлашган кучлари - Калифорния ва Техаснинг қўшинлари Вашингтонни забт этишга яқинлашиб қолган. Икки тажрибали ҳарбий мухбир, уларга қўшилган тажрибали журналист ва эндигина иш бошлаган ёш фотограф қиз Ню-Ёркдан пойтахтга йўл олишади. Уларнинг мақсади - душман етиб келишидан олдин Оқ уйда ўзини ҳимоя қилиб ўтирган президентдан интервью олишга улгуриш.
Фильм ҳақида фикрлар:
5. "Я не киллер"/"Hit Man"
Сюжет:
Янги Орлеан. Университетнинг ёлғиз фалсафа ва психология ўқитувчиси Гери Жонсон иккита мушук билан зерикарли кундалик ҳаёт кечирмоқда. Гери электроникани яхши тушунади ва бир куни полициячиларга эшитиш қурилмаларини ўрнатиш ва созлашда ёрдам бера бошлайди. Навбатдаги операция олдидан, ёлланма қотил ролини ўйнаши керак бўлган полициячи асоссиз зўравонлик ишлатгани учун 4 ойга ишдан четлаштирилгани маълум бўлади. Натижада, далилларни тўплаш ва қотилликни буюртма қилмоқчи бўлган шахсни ҳибсга олиш учун Гери ўзи қотил ролини ижро этишига тўғри келади. Ҳаммаси муваффақиятли ўтади, жиноятчи қўлга олинади ва Гери доимий равишда махсус операцияларда қатнаша бошлайди, ўзини йўқ қилиш бўйича моҳир мутахассис сифатида кўрсатиб. Янги топшириқда тақдир Герини жирканч эрини ўлдирмоқчи бўлган мафтункор Мадисон билан учраштириб қўяди.
Фильм ҳақида фикрлар:
6. "Головоломка 2"/"Inside Out 2"
Сюжет:
Мультфильмнинг биринчи қисмида биз танишиб улгурган Райли, бу сафар улғайиб балоғат ёшига етади. Барча инсонлардаги каби унинг бу ёшида янгича ҳаётга нисбатан миясида таъмирлаш ишлари оборилади. Биз билган Қувонч, Қайғу, Ғазаб, Қўрқув ва Жирканиш ҳислари ёнига эса янгича ўзига хос янги ҳислар пайдо бўла бошлайди.
Фильм ҳақида фикрлар:
7. "Претенденты"/"Challengers"
Сюжет:
Арт Дональдсон исмли теннис юлдузи карьера энг омадсиз кунларни бошидан кечирмоқда. Унинг мураббийси ва шу билан биргаликда рафиқаси Таши, эри ўзига бўлган ишончни қайта тиклаши учун иккинчи даражали ATP Challenger турнирига ёздиради. Аммо кутилмаганда турнирда Ташининг собиқ йигити ва Дональдсоннинг собиқ қадрдон дўсти Патрик Цвейг ҳам иштирок этиши маълум бўлади. Иккала дўст турнир финалида бир-бири билан тўқнаш келади ва финал ўйини нафқат биринчилик учун кураш, балки рақибларнинг ҳақиқий шахсий ҳисоб-китобига аяланди.
Фильм ҳақида фикрлар:
8. "Дэдпул и Росомаха"/"Deadpool & Wolverine"
Сюжет:
Фильм сюжети "Дэдпул 2" фильм воқеаларидан кейин содир бўлади. Унга кўра, вақт бўйлаб ортга қайтиб ўз тарихини ўзгартирган Уэйд Уилсон, барча нарса ўз йўлига тушганидан сўнг оддий ҳаётга қайтади. У ўз касбини (ёлланма қотиллик) тарк этиб, ҳалол ва тўғри йўл билан пул топишга киришади. Бироқ, бу йўлда кўплаб қийинчиликларга дуч келади ва "ҳаётдаги ўрним нима?" деган ўйлар билан тушкунликка тушади. Кунларнинг бирида эса "Вақт ўзгаришларини бошқариш" ташкилоти вакиллари унинг изига тушади...
Фильм ҳақида фикрлар:
9. "Субстанция"/"The Substance"
Сюжет:
Голливуд юлдузи Элизабет Спарклнинг шон-шуҳрати, гарчи у ҳали ҳам телевизорда фитнес шоусини олиб борса ҳам, у кўпчилик учун ўтмишда қолган ҳисобланади. Унинг кўрсатуви ёш бошловчи билан қайта ишга туширилмоқчи бўлганида, умидсизликдан Элизабет инновацион препаратни қабул қилишга қарор қилади, унинг яратувчилари ақл бовар қилмайдиган ўзгаришларни ваъда қилишади, лекин бир ҳафта қоидасига риоя қилган ҳолда. Шундай қилиб, ёш гўзал Сю дунёга келади. Қиз шоу-бизнесда карерасини бошлайди ва тез орада етти кун унга камлик қилишига қарор қилади.
Фильм ҳақида фикрлар:
10. "Джокер: Безумие на двоих"/"Joker: Folie à Deux"
Сюжет:
Фильм сюжети бош қаҳрамон Аркҳем психиатрик шифохонасига тушиб, орадан икки йил ўтгандан кейинги воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. Унга кўра, Артур қилган ишлардан кейин у ҳақида фильм суратга олинган ва уни жамият томонидан азият чеккан жабрдийда қилиб кўрсатишган. Бу эса фикрларнинг иккига ажралишига олиб келади: кимдир уни айбдор ва ўлим жазосига ҳукм қилиниши керак деб ҳисобласа, бошқалар унинг қилган ишлари тўғри ва у адолат тимсоли деб ҳисоблашади. Шундай деб ҳисобловчилардан яна бири эса шифохона хор ансамблидаги Ли исмли қиз. У "Жокер" ҳақидаги фильмни кўриб, уни яхши кўриб қолган ва у билан учрашиш учун атайлаб шифохонага ётқизган. Ли билан Артурнинг учрашиши эса бош қаҳрамонимиз ҳаётига нур олиб кира бошлайди.
Фильм ҳақида фикрлар:
11. "Анора"/"Anora"
Сюжет:
Бруклин. Эни деб аташни маъқул кўрадиган стриптизерча Анора рус олигархининг ўғли Ваня билан танишиб қолади. Ваня бутун вақтини базмларда ва кўнгил очишларда ўтказади. Кўп ўтмай, йигит Энининг бир ҳафталик вақтини сотиб олиб, Вегасга учишни таклиф қилади. У ерда эса ёшлар кутилмаганда турмуш қуриб қўйишади. Бу ҳақда газеталардан хабар топган Ванянинг ота-онаси ғазабга миниб, зудлик билан Россиядан АҚШга йўл олишади. Вазиятни ўрганиб чиқиш ва ҳал этишни эса ўғилларига қараб туриши керак бўлган Нью-йоркдаги Арманиялик Торосга топширадилар.
Фильм ҳақида фикрлар:
12. "Конклав"/"Conclave"
Сюжет:
Рим папасининг тўсатдан вафотидан сўнг, кардиналлар конклавга - католик черковининг янги раҳбарини сайлаш жараёнига тайёргарлик кўрмоқдалар. Маросимни бошқариш ва ташкил этиш масъулияти кардинал Лоуренсга юклатилади. Кўп ўтмай, у Папа лавозимига асосий даъвогарлар ҳақида бир қанча нохуш сирлардан воқиф бўлади. Бу маълумотлар сайлов натижаларига жиддий таъсир кўрсатиши ва черков пойдеворини емириши мумкин.
Фильм ҳақида фикрлар:
13. "Присяжный номер два"/"Juror #2"
Сюжет:
Оилага фарзанд қўшилиши кутилаётган оддий фуқаро Жастин Кемп қотиллик иши бўйича суд жараёнида маслаҳатчи сифатида танланмоқда. Биринчи мажлисда иш тафсилотларини билгач, Жастин оғир ахлоқий дилеммага дуч келганини тушунади.
Фильм ҳақида фикрлар:
14. "Дикий робот"/"The Wild Robot"
Сюжет:
РОЗЗУМ 7134 ёрдамчи роботи ортилган жўнатма кимсасиз оролга тушиб қолади. Бажариши мумкин бўлган вазифаларни беҳуда излаётган робот, ҳайвонлар тилини ўрганади ва тажрибали она-опоссумнинг йўл-йўриқлари билан тасодифан оиласини эзиб қўйган митти ғозча ҳақида ғамхўрлик қила бошлайди. Унинг маслаҳатчиси сифатида ҳеч ким дўстлашишни хоҳламайдиган айёр тулки Финк ўзини "ғозлар бўйича мутахассис" деб тақдим этиб, роботга яқинлашишга урина бошлайди.
Фильм ҳақида фикрлар:
15. "Битлджус, Битлджус"/"Beetlejuice Beetlejuice"
Сюжет:
Отаси вафотидан сўнг, Лидия қизи Астрид ва ўгай онаси Дели билан Уинтер Ривер шаҳридаги эски уйга қайтади. Астрид чордоқда шаҳарнинг ўша макетини топганида, Лидия унга Битлжус - исми уч марта тилга олиниши мумкин бўлмаган ғалати ва жуда ёқимсиз шарпа ҳақида гапириб беришга мажбур бўлади. Аммо қизнинг қизиқувчанлиги устун келади - у нариги дунёга портал очади. Биттлжус яна барча тирикларни қўрқитишни бошлайди.
Фильм ҳақида фикрлар:
16. "Чужой: Ромул"/"Alien: Romulus"
Сюжет:
XXII аср ўрталари. Жексон Юлдузи деб номланган колонизация қилинган сайёрада қуёш ҳеч қачон чиқмайди ва аҳолининг деярли барчаси конларда ишлайди. Рейн исмли қиз ўзи ака деб атайдиган андроид Андй билан бошқа сайёрага кўчиб ўтмоқчи эди, аммо корпорация бир томонлама унинг шартномасини яна беш йилга узайтирди. Қочиш имконияти Рейннинг дўстлари гуруҳи узоқ саёҳат учун зарур ускуналар билан тарк этилган, ёнидан ўтиб кетаётган космик кемага кириб олишга қарор қилганида пайдо бўлади.
Фильм ҳақида фикрлар:
17. "Другой человек"/"A Different Man"
Сюжет:
Янги актёр Эдвард Ню-Ёрк шаҳрида яшайди ва актёрлик орқали шон шуҳратга эришишни орзу қилади. Мақсадга бироз яқинроқ бўлиш учун у радикал жарроҳлик амалиётига қарор қилади ва ташқи кўринишини бутунлай ўзгартиради. Янги қиёфа ҳақидаги орзуси ушалди, аммо кўп ўтмай у даҳшатли тушга айланди: у том маънода ўзи учун туғилган ролини йўқотади ва йўқотилган нарсани олиш учун телбаларча ғазаб билан ҳаракат қилади.
Фильм ҳақида фикрлар:
18. "Мария"/"Maria"
Сюжет:
Фильм Мария Каллас исмли операчи аёл ҳаётининг сўнгги кунлари ҳақида ҳикоя қилади. Каллас ёлғизликда ўзининг ошпази ва дворецкийси билан Париждаги кошона уйида яшайди. Операчи ўзининг охирги омадсиз чиқишидан кейин саҳнани тарк этиб, омма олдида кўриниш бермай қўйган. Аммо, кунлардан бир куни қаҳрамонимиз яхши кайфиятда уйғонади ва ўзининг 53 ёшида соғлиғидаги муаммоларни енгган ҳолда саҳнага қайтиш ғояси туғилади.
Фильм ҳақида фикрлар:
19. "Гладиатор 2"/"Gladiator 2"
Сюжет:
Милодий 200 йил. Рим империяси қўшини генерал Марк Акация бошчилигида Шимолий Африкадаги сўнгги мустақил давлат - Нумидияга ҳужум қилади. Босқинчиларга қарши жангда жангчи Ханнонинг камончи рафиқаси ҳалок бўлади, у эса асирга тушади. Бошқа асирлар қатори уни қулликка сотишга тайёрланишади, бироқ жисмоний чидамлилиги ва жанг маҳорати туфайли уни гладиаторлар мусобақалари ташкилотчиси Макрин сезиб қолади ва сотиб олади. Шундай қилиб, жангчи Рим саркардаси устидан ўч олиш иштиёқи билан ёнаётган гладиаторга айланади. Агар у Колизей майдонида таъсирчан, гўзал ва шиддатли жанг олиб борса, Макрин Ханнога унинг ашаддий душмани билан учраштириш ваъда қилади.
Фильм ҳақида фикрлар:
20. "Время жить"/"We Live in Time"
Сюжет:
Алмут ошпаз бўлишни орзу қиларди, романтик табиатли Тобиас эса ажралишдан сўнг ўзини йўқотиб қўйганди. Тасодифий учрашув уларнинг ҳаётини бутунлай ўзгартирди - ҳозир улар жажжи қизлари, шинам уйлари ва муваффақиятли кариераларига эга. Бу гўзал ҳаётни аянчли хабар бузади: Алмут жиддий касалликка қарши курашиши дуч келади. Умидларини йўқотмаган ҳолда, эр-хотин ҳаётдаги ҳар бир дақиқанинг қадрини янада чуқурроқ ҳис қиладилар ва вақтларини беҳуда ўтказмаслик учун тўлақонли яшашга аҳд қиладилар.
Фильм ҳақида фикрлар:
2024 йил фильмлари бўйича Топ 10
Ҳар бир канал админи ўзининг 2024 йилда чиққан фильмлар бўйича шахсий топ 10 талик рўйхати.
"Катта Оға"
- "Другой человек" — A Different Man
- "Падение империи" — Civil War
- "Дюна: Часть 2" — Dune: Part Two
- "Претенденты" — Challengers
- "Субстанция" — The Substance
- "Присяжный номер два" – Juror #2
- "Джокер 2" — Joker: Folie à Deux
- "Анора" – Anora
- "Головоломка 2" — Inside Out 2
- "Фуриоса: Хроники Безумного Макса" — Furiosa: A Mad Max Saga
"Tarantinov"
- "Падение империи" — Civil War
- "Дюна: Часть 2" — Dune: Part Two
- "Я не киллер" — Hit Man
- "Дикий робот" — The Wild Robot
- "Чужой: Ромул" — Alien: Romulus
- "Одинокие волки"— Wolfs
- "Дэдпул и Росомаха" — Deadpool & Wolverine
- "Анора" – Anora
- "Фуриоса: Хроники Безумного Макса" — Furiosa: A Mad Max Saga
- "Каскадеры" — The Fall Guy
"Kino ekrani"
- "Падение империи" — Civil War
- "Дикий робот" — The Wild Robot
- "Субстанция" — The Substance
- "Анора" – Anora
- "Фуриоса: Хроники Безумного Макса" — Furiosa: A Mad Max Saga
- "Улыбка 2" — Smile 2
- "Каскадеры" — The Fall Guy
- "Манкимэн" — Monkey Man
- "Головоломка 2" — Inside Out 2
- "Я не киллер" — Hit Man
"Bobil Kinoteatri"
- "Анора" – Anora
- "Дикий робот" — The Wild Robot
- "Младший брат" — Dìdi
- "Дюна: Часть 2" — Dune: Part Two
- "Бабушка на миллион" — How to make millions before grandma dies
- "Каскадеры" — The Fall Guy
- "Падение империи" — Civil War
- "Время жить" — We Live in Time
- "Шоу субботним вечером" — Saturday Night
- "Конклав" — Conclave
"Seb's"
- "Претенденты" — Challengers
- "Субстанция" — The Substance
- "Птица" — The Bird
- "Дюна: Часть 2" — Dune: Part Two
- "Семя священного инжира" — The seed of the sacred fig
- "Присяжный номер два" – Juror #2
- "Мелочи жизни" — Small things like these
- "Мария" — Maria
- "Время жить" — We Live in Time
- "Каскадеры" — The Fall Guy
Пост муаллифи: Файзулла Йўлдашев
Пост постери муаллифи: Дониёр Мухибуллажанов