March 22

“Игра” фильмидаги “White Rabbit” қўшиғи ҳақида.

“White Rabbit” қўшиғи билан “Игра” фильми ўртасида қандай умумийлик бор? Улар қандай маънони англатади? Мақола шу ҳақида.

(Олдинда спойлерлар бор!)

Қўшиқ 1967 йилда чиқарилган бўлиб, ўша даврдаги “Хиппи” ҳаракати ва 60-йиллар контрмаданияти рамзларидан бирига айланган. Фильмда эса шу қўшиқни айрим саҳналарда ва фильм тугагандан кейинги титрларда ҳам эшитишимиз мумкин.

Фильм нима ҳақида?

"Игра" — 1997 йилда суратга олинган психологик триллер бўлиб, унга зулматли киноэстетика устаси Дэвид Финчер режиссёрлик қилган. У миллионер Николас Ван Ортон (Майкл Дуглас) ҳақида ҳикоя қилади. У жуда реалистик бўлиши ваъда қилинган, номаълум ўйинда иштирок этиш учун таклифи олади. Шундай ўйинки, табиий ва ҳаётийлиги бўйича шубҳа қолдирмайди.

Бу жуда қизиқарли ва пухта қурилган триллер. У бошидан томошабинни экранга михлаб қўйиб, охирги дақиқаларгача асабларини иккилантириб ўтиради. Афсуски, Финчерни бошқа лойиҳалари олида у бироз эътибордан четда қолган. Лекин сифат бўйича ҳеч бир фильмидан қолишмайди.

Фильм бошидан томошабинни экранга михлаб қўйиб, охирги дақиқаларгача асабларини иккилантириб ўтиради. Афсуски, Финчерни бошқа лойиҳалари олида у бироз эътибордан четда қолган. Лекин сифат бўйича ҳеч бир фильмидан қолишмайди.

“Игра” фильмининг асосий маъноси шундаки, у энг муваффақиятли ва бой инсонлар ҳам ўз муваффақияти тузоғига тушиб қолиши ва реаллик билан алоқасини йўқотиши мумкинлигини кўрсатади. Шунингдек, фильм оила ва дўстларнинг аҳамиятини эслатиб, инсон эса иш ва шахсий ҳаёт ўртасида мувозанат топа олиши кераклигини ёдга солади.

Бундан ташқари, фильм иррационал қўрқув ва реаллик билан хаёл ўртасидаги чегаранинг емирилиши мавзусини чуқур ўрганади. У томошабинни пассив кузатувчи эмас, балки воқеаларни англашга мажбур бўлган фаол иштирокчига айлантиради — натижада ҳар бир киши фильмни ўз тажрибаси ва қабул қилиш даражасига қараб турлича тахмин қилиб боради.

Қўшиқнинг маъноси нима?

White Rabbit қўшиғи номаълумликка саёҳатни тасвирлайди ва тингловчини таваккал қилиб, янги дунёларни кашф этишга чорлайди. Шу билан бирга, қўшиқ матнида ўша даврдаги ижтимоий ва сиёсий воқеаларга, жумладан Вьетнам уруши, ҳамда фуқаролик ҳуқуқлари учун ҳаракат каби маданий жараёнларга ишоралар ҳам мавжуд.

Қуйида "White Rabbit" қўшиғидан бир нечта сатрлар ва уларнинг эҳтимолий талқинлари келтирилган:

“One pill makes you larger, and one pill makes you small” — бу сатр реалликни қабул қилишнинг ўзгаришига ишора қилади. У турлича ҳолатлар ёки таъсирлар инсоннинг дунёни қандай кўришига таъсир қилишини англатиши мумкин.

“And if you go chasing rabbits, and you know you're going to fall” — бу номаълумликни ўрганиш ва янги йўлларга киришиш билан боғлиқ хатар ҳақидаги метафора. Яъни инсон янги тажриба излаб, таваккал қилади.

“Feed your head” — бу эса билишга, ўрганишга ва дунёни кенгроқ тушунишга чорлайди. Нафақат шахсий, балки ижтимоий, сиёсий ва маданий жиҳатларни ҳам англашга ундайди.

Шунингдек, "White Rabbit" қўшиғи "Алиса мўъжизалар мамлакатида" асарига ишора қилади. Чунки ҳар икки асарда ҳам 60-йиллар контрмаданияти ва “Хиппи” ҳаракати фалсафасига яқин бўлган рамз ва аллегориялар мавжуд.

Қўшиқда “сеҳрли қўзиқоринлар”га ишоралар бор — улар ўша даврда гийоҳванд моддалар билан боғлиқ рамз сифатида қабул қилинган. Шунингдек, оқ қуён каби образлар ҳам қўшиқда ва асарда учрайди, бу эса реалликдан ташқари дунёга ўтиш ғоясини ифодалайди.

Умуман олганда, “White Rabbit” эркинлик ҳисси, янги дунёларни ўрганиш истаги ва ҳаёт ҳамда жамиятга нисбатан онгли ва танқидий қарашга чақиради.

Бу барчаси қўшиқ фильм билан қандай боғлиқ?

"Игра" контекстида "White Rabbit" қўшиғи ғайриоддий кайфият ва ноаниқлик муҳитини кучайтириш учун ишлатилади. У номаълумликка саёҳат ва янги “ҳақиқатлар”ни излаш мавзуси билан бевосита боғланган. Майкл Дуглас ижро этган бош қаҳрамон ҳам, худди мўжизалар мамлакатига тушиб қолган Алисадек, номаълум изидан боради ва бу йўлда турли синовларга дуч келади. Яъни қуён инига кириб кетади десак ҳам бўлади.

Фильм, худди асар каби, ҳақиқатни излаш ва ички уйғониш ҳақидаги аллегория. Қаҳрамон сирли ўйин ичига чуқур кириб борган сари, ўз қўрқувлари ва ички зиддиятларини енгиб ўтади, ўзини ва атрофидаги дунёни аввалгидан ҳам чуқурроқ англай бошлайди.

Дэвид Финчер бу қўшиқ орқали яна бир муҳим ғояни етказади: инсон атрофга назар ташлаши, “онгини уйғотиши” (“Feed your head”) ва реалликдан узилиб қолмаслиги керак. Қўшиқ фильмда бежиз янграмайди — у қаҳрамонни рутина тўридан чиқишга, отасининг хатоларини такрорламасликка ва болаликдан қолган ички жароҳатларни енгишга ундайди. Ким билади, балки у ҳам ўйин бўлмаганда дадасига ўхшаб ҳамма нарсага нуқта қўярмиди.

Фильм охирида, титрлар пайтида қўшиқнинг янграши режиссёрнинг аниқ ишораси сифатида қабул қилиши мумкин. У бизни ҳам озгина чалғиб атрофимизга назар ташлашга чорлайди.

Пост 2023 йил 29-март куни “Катта Оға” канали томонидан ёзилган бўлиб, 2026 йил 23-март куни ўзбек тилига таржима қилиниб, таҳрирланган ҳолда қайта жойланди.

Эътиборингиз учун раҳмат!
Телеграм канал Катта Оға 🎬