Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди
Жорий йил 16 март куни Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада иштирок этган "Al-Jabr" хусусий мактаби ўқувчилари юқори натижаларни қайд этишди.
Мактабнинг 184 нафар ўқувчиси ушбу олимпиадада иштирок этиб, 10 та олий ўринга сазовор бўлди.
Ўзбекистонлик ўқувчилар олимпиадада математика, ментал арифметика ва инглиз тили каби фанлар бўйича 400 дан ортиқ халқаро иштирокчилар билан куч синашди. Ушбу олимпиадада мамлакатлар орасидаги рақобат жуда юқори бўлгани боис ўзбек талаба ва ўқувчилари юқори натижаларга эришди.
Мактаб ўқувчилари умумий ҳисобда қуйидаги натижаларга эришди:
Шу билан бирга, ушбу олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар математикадан 6 та, ментал арифметикадан 3 та, инглиз тилидан эса 1 та олий ўринни қўлга киритишди.
"Al-Jabr" хусусий мактабида ўқувчиларга нафақат назарий, балки амалиётга қаратилган касбий таълим ҳам берилади, бу эса уларнинг халқаро майдондаги муваффақиятларини таъминлайди. Бу кенг кўламли тажриба ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро таълимдаги улушини янада оширишга ҳисса қўшаётган муҳим қадам ҳисобланади.
Телефон: +99855 500 8485
Рўйхатдан ўтиш учун: https://forms.amocrm.ru/rwrcmtd
Instagram:https://www.instagram.com/al_jabruz/
Telegram: https://t.me/aljabrmaktabi