May 17

Ўзбекистонда миллионлаб ёшларни бирлаштираётган йирик фестивал ўтказилмоқда

1–25 май кунлари Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда “Ўзмиллийбанк” АЖ ҳамкорлигида “Талабалар фестивали” бўлиб ўтмоқда.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ижодий, интеллектуал ва жамоавий фаоллигини рағбатлантириш, маданий ва илмий алмашинувни қўллаб-қувватлаш, илм-фан ва инновацияларни оммалаштириш, шунингдек, ёшларда лидерлик ҳамда ташаббускорлик қобилиятларини ривожлантиришни мақсадида ўтказилаётган фестивал доирасида:

• “Контент72” ижтимоий видеороликлар танлови;
• “Талабалик даврим” фото ва видео челленжи;
• “AI-GirlsBootCamp” оромгоҳи — талаба-қизлар учун махсус дастур;
• “Заковат” интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтади.
Бундан ташқари:
• “Жисмоний тайёргарлик синовлари”, “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи учун ўқув йиғинлари, “Талабалар театр студиялари” танлови;
• “БМТ модели” лойиҳаси, “ИБРАТ” дебат турнири, “Юртим қадриятлари” танлови;
• Талаба ва магистрантлар иштирокидаги илмий-амалий конференция,
• “Қувноқлар ва зукколар” фестивали.
21–23 май кунлари “TalabaExpo–2025” кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган. Унда уч кун давомида турли йўналишлар бўйича тадбирлар ташкил этилади.