Yesterday

ZARMED университетида “Шифокорлик қасамёди” тадбирлари бўлиб ўтди

Мамлакатимизда тиббий таълим сифатини ошириш, ёш авлодни малакали шифокорлар сифатида тарбиялаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг амали натижасини кўрсатиб келаётган йирик таълим масканларидан бири — Самарқанд ва Бухоро кампусларига эга ZARMED университети ҳисобланади. Бугунги кунда университетда бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура йўналишларида 100 дан ортиқ таълим дастури бўйича 15 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда.

Ҳар йили анъанага айланган энг муҳим ва рамзий тадбирлардан бири — “Шифокорлик қасамёди” тантанаси бу йил ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.

Бухорода ҳаяжонли қасамёд маросими

Дастлаб ZARMED университетининг Бухоро кампуси 1-босқич талabalари учун қасамёд тадбири ташкил этилди. Маросим Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтди. Зални тўлдирган ёшлар ҳаяжони, ота-оналар қувончи ва устозлар фахри тадбирга алоҳида маъно бағишлади.

Бу нафақат янги ўқув йилнинг расмий бошланиши, балки талabalarning тиббиёт касбига садоқат билан кириб келган илк қадамларини англатди.

Самарқандда ҳам кўтаринки руҳ

Университетнинг Самарқанд кампусида ҳам худди шундай тантанали маросим ўтказилди. Ҳар иккала кампусдаги қасамёд мазмунан ҳамоҳанг бўлса-да, ёшларнинг қувончи, устозларнинг фахри ва ота-оналарнинг кўзидаги ғурур ҳар бир тадбирга ўзига хос руҳ бағишлади.

Тадбир давомида ZARMED университети ректори ҳамда профессор-ўқитувчилар талaбаларга табрик йўллаб, шифокорлик касбининг буюк масъулият эканини таъкидлади. Уларнинг фикрига кўра, тиббиёт — инсон ҳаёти билан боғлиқ энг муқаддас йўналишлардан бири бўлиб, унга садоқат ва ҳалоллик асосий тамойил бўлиши керак.

Sayt: https://zarmeduniver.com/uz/src/

Telegram: @zarmeduni

Телефон: 55-704-70-70

Реклама ҳуқуқи асосида