September 2

ANORBANK 5 йиллиги муносабати билан болалар учун молиявий саводхонликни ошириш тренинглари ўтказилди

29 август куни Тошкентда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан молиявий саводхонликни ривожлантириш мақсадида тренинглар ташкил этилди. Бу ташаббус республикадаги етакчи банклардан бири – ANORBANKʼнинг ташкил топганига 5 йил тўлиши муносабати билан ўтказилди.


ВИДЕО

ANORBANK ўзининг ташкил топганига 5 йил тўлишини нафақат банк ривожланишидаги муҳим сана сифатида, балки ижтимоий миссиясини амалга ошириш йўлидаги яна бир қадам сифатида нишонлади. Анъанага айланган ушбу кунда банк ҳар йили туғилган куни муносабати билан болалар, жумладан, болалар уйларида тарбияланаётган ёшлар учун таълимий ва ривожлантирувчи тадбирлар ўтказиб келмоқда. Банк ўз фаолияти давомида бизнеснинг ижтимоий масъулияти жамият олдидаги мажбуриятлар билан чамбарчас боғлиқ эканини амалда исботлаб келмоқда.

Жорий йилда ANORBANK 100 нафардан ортиқ тарбияланувчиларни бир жойга жамлади. Улар учун банк ходимлари томонидан молиявий саводхонлик бўйича интерактив тренинг ўтказилди. Унда бюджет тузиш ва жиҳозлаш, маблағни тежаш, банк карталаридан хавфсиз фойдаланиш ва фирибгарликдан ҳимояланиш каби мавзулар қамраб олинди. Бу кун нафақат фойдали билимлар, балки хурсандчиликка ҳам бой бўлди — болалар ўйинларда иштирок этишди, ўзаро мулоқот қилишди ва кун ниҳоясида эсдалик совғаларга эга бўлишди.

Бундай ташаббуслар ANORBANK стратегиясининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ёш авлодга ғамхўрлик қилиш ва уларда молиявий масъулиятни шакллантириш — бу келажакка қўйилган муҳим сармоядир.

ANORBANK келгусида ҳам ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга билим ва кўникмалар беришга хизмат қилувчи лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни қатъий режалаштирган. Бу орқали уларнинг фаровонлиги ва мамлакат иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшишга интилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида