September 15

Yandex Uzbekistan "заправка"лар хизматини ишга туширди – ёқилғини контактсиз тўлаш энди янада қулай

Бу хизматдан Yandex Go супер иловасида ёки Yandex Fuel иловасида фойдаланиш мумкин, яқин орада тўлов Yandex Maps ва Yandex Navigator иловаларида ҳам мавжуд бўлади.

Ёқилғи учун тўловни амалга ошириш: ҳайдовчи иловада энг яқин АЁҚШни танлаб, маршрутни қуради. Сўнг шохобча харитасини очиб, колонка рақамини, керакли миқдорни ёки литрни белгилайди ва тўловни тасдиқлайди. Шу билан кассага бориш ёки нақд пул қидиришга ҳожат қолмайди. Агар шохобчада ходим бўлса, машинадан тушиш ҳам шарт эмас.

15 литр ёқилғи ёки 15 м³ газдан бошлаб буюртма қилинганда Yandex Plus обунаси билан фойдаланувчилар 8% гача кешбэк балларини олишлари мумкин. Шунингдек, Yandex Taxi билан ҳамкорлик қилаётган ҳайдовчилар Yandex Fuel орқали тўлов қилганда, 5 октябргача 5% чегирмага эга бўлишади. Ижрочилар учун батафсил маълумотни иловадан топса бўлади.

Yandex Taxi билан ҳамкорлик қилаётган ҳайдовчилар нақд пулсиз тушумни олгач, ёқилғини ўз балансларидан бевосита тўлашлари мумкин.

Yandex Plus – бу турли хил кўнгилочар сервисларни бирлаштирган кўп хизматли обуна. Kinopoisk орқали филмлар, сериаллар, телеканаллар ва спорт трансляцияларини томоша қилиш мумкин. Yandex Music севимли қўшиқлар ва шахсий танловга асосланган мусиқий тавсияларни тақдим қилади. Yandex Booksда эса 250 мингдан ортиқ электрон китоб, аудиокитоб ва комикслар жамланган.

Бундан ташқари, Yandex Plus обуначилари Yandex Go орқали бепул овқат буюртма қилишлари ва харидларидан балл кўринишида кешбэк олишлари мумкин.


Реклама ҳуқуқи асосида