February 25

Қишлоқ хўжалиги ерларини сотиб олган ғолиб ерни гаровга қўйиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси ррезидентининг 03.02.2025 йилдаги ПФ-18-сон фармонига кўра қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишда тажриба-синови йўлга қўйилди.

🔝Аукцион ғолибига қуйидагиларга рухсат берилади:

- 20 сотихгача бўлган қисмида хизмат кўрсатувчи объектлар жойлаштириш;
- 49 йилга ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш;
- кейинчалик ижара муддатини узайтириш;
- исталган қишлоқ хўжалиги экинларини экиш;
- экинларни етиштириш ҳамда агротехник тадбирларни ўтказиш усулларини мустақил равишда белгилаш.

🔝Ер эгасига бериладиган имкониятлар:

- кафолатланган ҳажмда сув олиш;
- бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш);
- ер участкасини иккиламчи ижарага бериш;
- ижарага берувчининг розилигисиз гаровга қўйиш;
- гаров шартига мувофиқ бошқа шахсларга эркин сотиши учун гаровга олувчига ваколат бериш;
- мажбурият бажарилмаган ҳолларда етказилган зарарларни талаб қилиб олиш.

🔹 Қорақалпоғистон Республикасидан 55 та
🔹 Андижон вилоятидан 93 та
🔹 Фарғона вилоятидан 2 та
🔹 Жиззах вилоятидан 17 та
🔹 Наманган вилоятидан 17 та
🔹 Тошкент вилоятидан 89 та

Барча ерларни кўриш
@onlineauksionuz


Реклама