December 5, 2024

“Диабет академияси” Ўзбекистон шифокорларини диабетга қарши курашда бир қадам олдинда туришга ўргатмоқда

Тошкентда ўтказилган “Диабет академияси” халқаро илмий-таълимий конференцияси доирасида 60 дан ортиқ тиббиёт мутахассислари таълим олди.

20 ноябрь куни Тошкентда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббий маркази ва фармацевтика компанияси Novo Nordisk ҳамкорлигида “Диабет академияси” халқаро илмий-таълимий дастури ташкил этилди. “Диабет академияси” бу — анъанавий равишда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидан диабет бўйича етакчи мутахассисларни тажриба алмашиш ва қандли диабетни даволашнинг энг янги усулларини муҳокама қилиш учун йиғадиган таълим платформасидир. Дастурнинг долзарблиги қандли диабет (ҚД), айниқса 2-тур диабетининг кўпайиши билан боғлиқ, бу эса кеч аниқланса ва самарасиз даволанса асоратлар ривожланиши ва прогрессиясига, шу билан бирга беморларнинг ҳаёт сифатининг пасайишига олиб келади. Афсуски, ҚД диагностикаси кўпинча кечикиб қолади – беморларнинг ярмидан кўпи касаллик мавжудлигини билмайди ва ташхис қўйилган пайтда уларда кўплаб асоратларнинг ривожланиш хавфи бор.

Қандли диабет (ҚД) 2-тури глобал тиббий-ижтимоий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда, чунки унинг тарқалиши доимий равишда ортиб бормоқда. Халқаро диабет федерацияси экспертларининг маълумотларига кўра, дунё бўйича қандли диабет билан яшовчи тахминан 537 миллион одам бор.1 Ўзбекистонда ҳар йили қандли диабет билан касалланган беморлар сони ортиб бормоқда, бу эса тиббий жамоатчиликка янги муаммоларни туғдирмоқда. Диагностика ва даволашдаги ривожланишларга қарамасдан, қандли диабет Ўзбекистон учун жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Чунки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, мамлакатнинг тахминан 9,6% катта ёшли аҳолиси ушбу касалликдан азият чекади, бу эса ҳар ўнинчи катта ёшли инсон қандли диабет билан яшашини англатади.2

Фото: «Novo Nordisk A/S» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

Қандли диабет 2-тури билан яшовчи одамлар сонининг ўсишининг асосий омиллари сифатида шифокор-эндокринологлар нотўғри ва кам ҳаракатли турмуш тарзини, номутаносиб овқатланишни ва ортиқча вазнни айтадилар. Экспертларнинг фикрича, мамлакатда қандли диабет билан касалланган одамлар сони аслида анча юқори бўлиши мумкин, чунки кўпчилик ўз касаллигидан хабардор ҳам эмас - диабет кўпинча аломатларсиз ривожланади, бу эса эрта ташхис қилинишини қийинлаштиради.

Ушбу чақирувга жавобан “Диабет академияси” шифокор-эндокринологларга билим олиш, тажриба алмашиш ва касбий алоқаларни мустаҳкамлаш имконини берувчи асосий таълим платформасига айланмоқда. Бу Ўзбекистон тиббий жамоасидан ҳамда Марказий Осиё мамлакатларидан бўлган мутахассислар билан бирга қандли диабетга қарши курашда кучларни бирлаштиради.

Фото: «Novo Nordisk A/S» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

Профессор, тиббиёт фанлари доктори, эндокринология кафедраси мудири, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази раҳбари Гульнара Рахимова, конференцияда иштирок этиб, Ўзбекистонда қандли диабет билан касалланишнинг ўсиш тенденциясига эътибор қаратиш ва касалликни даволаш ва профилактика қилишда комплекс ёндашув зарурлигини таъкидлади.

“Тахминан 60% Ўзбекистон аҳолиси ортиқча вазнга эга ёки семизликдан азият чекмоқда, чунки овқатланишимиз жуда мазали ва калорияга бой. Бу эса 2-тур диабетни ривожлантириш хавфини сезиларли даражада оширади. Ўтган тўрт йилда беморлар сони 120 000 кишига ошди. Бу тиббий тизим учун жиддий чақирув. Академия формати ташхис ва даволаш жараёнларидаги заиф томонларни аниқлашга ёрдам беради. Мен ўзим 40 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлсам-да, ҳар доим янги бирор нарсани ўрганишга ҳаракат қиламан”, - деб айтди профессор.

Бу йилги конференцияда мутахассислар амалиётдаги кўникмаларни ривожлантиришга ва беморга йўналтирилган терапияга эътибор қаратдилар, бунга беморлар билан мулоқот усуллари ва турли беморлар профилларини намойиш қилиш, шунингдек самарали коммуникация/алоқа усуллари киради. Экспертлар шунингдек, республиканинг урбанизацияси таъсиридаги сурункали касалликлар, жумладан қандли диабетнинг ривожланишини муҳокама қилдилар. Бу турмуш тарзи ўзгаришига, фаоллик пасайишига ва овқатланиш ёмонлашишига олиб келади, бу эса касалликлар кўпайишига сабаб бўлади. Шаҳарларда стресс ва ҳаво ифлосланиш даражаси ошиб боради, жисмоний фаоллик учун имкониятлар чекланади, бу эса диабет ва бошқа касалликлар ҳолатларининг кўпайишига олиб келади.

Фото: «Novo Nordisk A/S» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

Профессор, тиббиёт фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Академик Ё.Х.Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори даволаш ишлари бўйича ўринбосари, Эндокринологлар Миллий Ассоциациясининг раиси Феруза Ҳайдарова диабет тарқалишининг географиясини ва эндокринолог шифокорларининг беморлар билан ишлашнинг ўзгача хусусиятларини таъкидлади.

“Агар Европа мамлакатларида қандли диабет билан беморлар сонининг ўсиши 15% бўлса, Осиё мамлакатларида бу кўрсаткич 80-90% га етмоқда, бундан Ўзбекистон ҳам истисно эмас. Бу глобал ва мураккаб муаммо. Шунинг учун ҳам бизнинг ҳукуматимиз ва халқаро жамоатчилик унга катта эътибор қаратмоқда”, - дея таъкидлади доктор Ҳайдарова.

Шунингдек, “Диабет академияси”да амалий кўникмаларни ривожлантиришга ва клиник ҳолатларни таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Шифокорларни фақат муаммони ҳал қилиш усулини танлашга ўргатмай, балки асоратларнинг олдини олиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида клиник инерцияни бартараф этиш ҳамда беморлар билан самарали ҳамкорлик ўрнатишга ўргатишади.

“Шифокор учун муҳим нарса бу беморга маълумотни тўғри етказиш ва уни фақат дори қабул қилишга эмас, балки турмуш тарзини ўзгартиришга ҳам ишонтиришдир. Бундан ташқари, мулоқот профилактик бўлиши керак. Диабет оғриқ бермайди, шунинг учун кўпинча одамлар шифокорга асоратлар пайдо бўлганидан кейин мурожаат қилишади”, - деб тушунтирди доктор Ҳайдарова.

Меҳмон мутахассис, тиббиёт фанлари номзоди, Қозоғистоннинг «Интерна» клиникасининг бош шифокори Айгуль Раисова ўзбекистонлик ҳамкасбларининг касбий маҳоратига, беморлар орасида асоратлар сонини камайтириш ва миллий тиббиётни ривожлантиришга интилишларига юқори баҳо берди. Мутахассис шунингдек, тадбирнинг кенг кўламлилигини, мутахассисларнинг назарий ва амалий билимларининг юқори сифати ҳамда тадбирнинг юқори даражада ташкил этилганлигини таъкидлади.

Фото: «Novo Nordisk A/S» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

“Конференция янги методикаларни муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш учун ажойиб майдон бўлди. Ҳар йил шифокорлар даражаси ошмоқда ва билимлар базаси кенгаймоқда. Ўзбекистондаги шифокорлар ажойиб, малакали ва ишлашга тайёр, аммо бундай жиддий муаммога қарши курашиш учун барчамиз кучларимизни бирлаштиришимиз керак”, - деди Айгуль Раисова.

Тўртинчи бор ўтказилаётган “Диабет академияси” доирасида 60 дан ортиқ мутахассис таълим олди. Янгиланган усулларни ўз амалиётларига жорий этиш орқали улар бутун тиббиёт соҳасининг ривожланишига сезиларли ҳисса қўшадилар.

Манба:
1. Халқаро диабет федерациясининг маълумотлари: Diabetes Facts and Figures | International Diabetes Federation
2. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти

«Novo Nordisk A/S» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида чоп этилди.

Реклама ҳуқуқи асосида