September 10

Ўзбекистонда бизнес мижозга қандай яқин бўлиши мумкин: Infobipʼнинг жаҳон тажрибаси

Ўйлаб кўрганмисиз, нега айрим компаниялар мижозлар билан узоқ муддатли муносабатлар ўрнатиб, икки баробар тезроқ ўсади, бошқалари эса аудиториясини йўқотади?

Тезкор рақамли трансформация даврида бренд ва истеъмолчи ўртасидаги мулоқот биринчи ўринга чиқиб, рақобатбардошликнинг асосий омилларидан бирига айланмоқда. Бугун мижозлар бизнесдан максимал қулайликни кутишади: зудлик билан ва хавфсиз авторизация, сўровларга тезкор жавоблар, шахсийлаштирилган таклифлар ва ўзлари учун одатий бўлган каналларда — мессенжерларда, мобил иловаларда ёки ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш имконияти. Бундай сервис энди шунчаки қўшимча эмас, балки компаниянинг бозордаги юқори садоқати ва муваффақиятининг асоси ҳисобланади.

Бу трансформация Ўзбекистонда ҳам рўй бермоқда, бу ерда истеъмолчилар тобора талабчан ва танловчан бўлиб бормоқда, брендлар эса мижозлар йўлининг барча босқичларида энг яхши тажрибани таъминлашга интилмоқда.

Фойдаланувчилар билан барча алоқа каналларини самарали бошқариш учун тажрибали технологик ҳамкорнинг ёрдами зарур. Infobip — дунёдаги етакчи коммуникация компанияси бўлиб, 70 дан ортиқ мамлакатда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам офисларга эга. У бизнес учун мижозлар билан тўлиқ ўзаро алоқалар циклини ягона интерфейсда қуриш имконини берувчи ишончли платформани таклиф этади: фойдаланувчиларни хавфсиз аутентификация қилишдан тортиб, автоматлаштирилган маркетинг коммуникацияларини ишга тушириш ва мижозларга барча рақамли каналларда хизмат кўрсатишгача. Узлуксиз аналитика, бизнес тизимлари билан интеграциялар, АI-ассистентлар ва ягона ўзаро алоқалар тарихи ҳар бир контактни онгли, шахсийлаштирилган мулоқотга айлантиришга ёрдам беради, бу эса савдолар ўсишига, мижозлар содиқлигининг ошишига ва ҳар бир мижоздан олинадиган даромаднинг кўпайишига олиб келади.

Infobip маҳсулотларини жорий этиш Ўзбекистондаги компаниялар учун янги имкониятларни очади. Улар мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, харажатларни оптималлаштириш ва аудитория ишончини мустаҳкамлашга қаратилган. Платформа исталган соҳага осонгина мослашади — молия сектори, транспорт, тиббиёт, ретаил ёки йирик e-commerce майдончаси бўлишидан қатъи назар. Infobip ечимлари масштаблашувчан: бизнес эҳтиёжларига қараб битта маҳсулотдан бошлаш ва аста-секин функционалликни кенгайтириш мумкин.

Банк соҳасидаги самарали рақамли трансформация намунасига Бразилиянинг финтех-инновататори UME айланди. Хизматларига талаб ортиши билан UME мижозлар билан коммуникацияларни кенгайтиришда қийинчиликларга дуч келди. Қўллаб-қувватлашни узоқ кутиш хизмат кўрсатиш сифатини ва содиқлик даражасини пасайтирарди, айниқса қарздорликни ундириш каби муҳим жараёнларда.

Infobip UME учун мижозлар йўлининг барча босқичларида — рўйхатдан ўтишдан тортиб фойдаланувчини комплекс қўллаб-қувватлашгача — сегментация ва автоматлаштиришни муваффақиятли жорий қилди. Натижада якунланган рўйхатдан ўтишлар сони 28% га ошди. Қўшимча равишда WhatsApp вa RCS орқали ишловчи АI асосидаги чат-бот ишлаб чиқилиб, интеграция қилинди. Эндиликда UME мижозлари кредит лимитини осонгина билиб олишлари, исталган саволларга жавоб олишлари ва қарздорликни кўришлари мумкин, бунинг учун кол-центрга мурожаат қилиш шарт эмас. Бу нафақат мижозларнинг ҳаётини енгиллаштирди, балки операторларга тушадиган юкни камайтирди ҳамда янги технологик даражада тезкор ва ҳақиқатан ҳам сифатли хизмат кўрсатишни таъминлади. Чат-бот орқали мурожаатларнинг 80% гача бўлган қисми операторларга ўтказилмасдан ҳал этилмоқда.

Онлайн-савдо соҳасида савдо воронкаси барча босқичларида платформанинг дарҳол жавоб қайтариши жуда муҳим: битта етказилмаган авторизация коди ҳам фойданинг бой берилишига олиб келиши мумкин. Infobip бир неча йиллардан бери Африканинг энг йирик eCommerce платформаси — Jumia’нинг ҳамкори бўлиб, фойдаланувчиларни авторизация қилиш учун ишончли SMS OTP юборилишини таъминлаб келмоқда. Бизнеснинг ўсиши ва транзакциялар ҳажмининг ортиши билан аутентификация харажатлари ҳам тез суръатларда ўсди. Infobip билан ҳамкорликда компания каскадли ечимни жорий қилди: энди OTP-кодлар мижозларга аввал минтақада энг машҳур мессенжерлар — WhatsApp ва Viber орқали юборилади, интернет уланиши бўлмаган тақдирда эса автоматик тарзда СМС орқали етказилади. Бундай кўп босқичли стратегия Jumia’га асосий мамлакатларда OTP етказиб бериш харажатларини 54% га камайтириш, шу билан бирга хавфсизлик, кодларнинг етказиб берилиш даражаси ва фойдаланувчилар учун қулайликни юқори даражада сақлаб қолиш имконини берди.

Яна бир соҳа, мижозлар билан барча ўзаро алоқаларни бошқаришда ишончли ҳамкор зарур бўлган йўналиш — бу соғлиқни сақлашдир. Бугунги кунда беморлар тиббиёт муассасаларидан юқори даражадаги хизматни кутишади — шахсий кабинетга авторизациядан тортиб қабулга ёзилиш, таҳлил натижаларини олиш ва шифокор билан онлайн маслаҳатлашувгача. Бразилиянинг энг яхши 5 клиникасидан бири бўлган Alemão Oswaldo Cruz госпитали тармоқ кенгайиши ва беморларнинг мурожаатлари сони ортиши фонида коммуникацияларни автоматлаштириш учун Infobipʼни танлади. Чунки беморлар узоқ кутиш вақтларига дуч келишар, операторларнинг қўлда сўровларни қайта ишлаши эса тезкор хизмат кўрсатиш ва масштаблашувга халақит берарди.

Infobipбилан ҳамкорликда ягона коммуникацияларни бошқариш тизими йўлга қўйилди: қабулга ёзилиш ва ташрифларни кўчириш жараёнлари автоматлаштирилди, чат-ботлар ёрдамида хабарномалар йўлга қўйилди, WhatsApp, SMS вa RCS тизимлари CRM ҳамда электрон касаллик тарихи билан интеграция қилинди. Эндиликда беморлар мавжуд рақамли каналлар орқали текширув учун қулай вақтни осон танлашлари, ўз вақтида билдиришномалар, шахсийлаштирилган таклиф ва тавсиялар олишлари мумкин, барча маълумотлар эса қайта киритиш ва линияда кутишсиз қайта ишланади. Онлайн-каналлар орқали ёзилиш 82% га ошди, беморлар учун жавоб кутиш вақти эса 60% дан ортиқ қисқарди.

Автоматлаштириш ва қўлда ишлов беришни камайтириш ҳисобига операцион харажатлар ҳам пасайди. Infobip маҳсулотларини жорий этиш клиникага хизмат сифатини ошириш билан бирга янги рақамли етуклик даражасига чиқишга, беморларнинг ишончи ва содиқлигини мустаҳкамлашга ёрдам берди, ҳатто бизнес масштаблашуви шароитида ҳам.

Бу мисоллар шуни яққол кўрсатадики, ўйланган ва тўғри йўлга қўйилган коммуникацияларни бошқариш стратегияси — ягона ҳамкор орқали, АI чат-ботларини жорий этиш ва диалог каналларидан фойдаланиш билан — янги стандартга айланмоқда. Мижозлар уларни тушунишни, эслаб қолишни ва тезкор, шахсийлаштирилган ҳамда улар учун қулай форматда хизмат кўрсатилишини хоҳлашади. Infobip эса буни амалга ошириш имконини беради, бизнесни фойдаланувчилар билан ўзаро алоқаларни модернизация қилишга тайёр бўлган шароитда масштаблашувчан, хавфсиз ва тўлиқ мослашувчан ечимларни таклиф этади.

Бизнесингиз имкониятларини стратегик коммуникацион ҳамкор — Infobip билан кенгайтиринг.

Реклама ҳуқуқи асосида