May 29

HUAWEI Mate XT: Уч букланадиган смартфон Ўзбекистон бозорида

HUAWEI ўзининг энг сўнгги инновацион маҳсулоти — HUAWEI Mate XT смартфонини тақдим этди. Ушбу модел нафақат дизайн, балки функционал жиҳатдан ҳам янгича ёндашувни намоён этмоқда: бу — дунёдаги илк супер-ингичка, уч букланадиган смартфон.

Ҳимоя, махфийлик ва сунъий интеллект — барчаси бир смартфонда

HUAWEI Mate 70 Pro моделида нафақат технологик, балки физик жиҳатдан ҳам юқори даражада ҳимояланган ечимлар жорий этилган. Смартфоннинг олд панели Kunlun Glass 2 — янги авлод синмайдиган шиша билан қопланган бўлиб, кундалик фойдаланишда экранни шикастланишдан мустаҳкам ҳимоя қилади. Шу билан бирга, қурилма IP68 стандартдаги сув ва чангдан ҳимояга эга: смартфон 6 метр чуқурликкача сувга тушганда ҳам ишлайверади.

Илғор сунъий интеллект функцияси орқали экрандаги шахсий хабарлар — фақатгина сиз кўра оладиган тарзда кўрсатилади. Агар бошқа бир киши экранга қараса, хабарлар автоматик равишда ёпилади. Шу билан бирга, энг сўнгги билдиришномаларни сиз ўзингиздаги ақлли соат ёки бошқа носим қурилмада реал вақтда кузатишингиз мумкин.

Янги форматдаги экран: экранлар сони — учта

HUAWEI Mate XT смартфонининг асосий афзаллиги — учта экран билан жиҳозлангани. Ушбу ечим орқали фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида турли контент билан ишлаш, видеоконференция, ёзишмалар ва онлайн кўнгилочар платформалардан фойдаланиш имконига эга бўлади.

Энг катта дисплей — 10,2 дюймли HUAWEI X-True™ экрани. У 3K сифатдаги ажралиши ва реал ранг узатиши билан ажралиб туради. Экранни бутунлай очган ҳолда планшет функциясини бажаради, йиғилган ҳолатда эса юқори қулайликдаги смартфон.

XMAGE камера: профессионал даражадаги суратга олиш

HUAWEI Mate XT смартфонида HUAWEI’нинг сўнгги XMAGE камера технологияси қўлланган. Камера 10 поғонали физик диафрагмага эга бўлиб, перископик телеобъектив, ултракенг бурчакли линза ва тўлиқ фокусли суратга олиш имконини беради. Ушбу ечим смартфон орқали ҳам кундуз, ҳам тун вақтлари юқори сифатда тасвир олиш имконини яратади.

Аниқ тасвирлар, табиий ранглар ва ҳар бир деталдаги ёрқинлик — Mate XT билан суратга олиш бутунлай бошқа тажрибани яратади.

Кенг экран, юқори тезлик — ўйинчилар учун идеал танлов

HUAWEI Mate XT фақат иш учун эмас, балки ўйин ва кўнгилочар контент истеъмолчилари учун ҳам идеал қурилма. Катта экран, юқори тезкорлик ва қулай уч форматли дисплей — бу смартфонни бозордаги ўзига хос қурилмага айлантиради.

HUAWEI Mate XT смартфони ҳар қандай ёшдаги технологик жиҳатдан саводли ва ҳар бир харидда мантиққа асосланадиган фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Улар учун қурилманинг ишончлилиги, сифатли сервис ва қурилмалар ўртасидаги тўлиқ синхронизация муҳим аҳамиятга эга.

HUAWEI Mate XT — нафақат шахсий фойдаланиш учун, балки бутун оила учун қулай ва юқори самарали қурилма сифатида намоён бўлади.

Инновация ва услуб уйғунлиги

Смартфоннинг корпуси махсус экокожа материалидан ишланган бўлиб, нафақат чиройли, балки ушлашга ҳам жуда ёқимли. Инновация ва услуб уйғунлиги орқали HUAWEI Mate XT нафақат технология, балки эстетикасини қадрлайдиганлар учун ҳам танловга айланади.

Смартфонларни Афросиёб кўчаси, 28/14-уй манзилида жойлашган расмий Бренд шопдан ёки ҳамкор дўконлардан харид қилиш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook


Реклама ҳуқуқи асосида