September 9

Рамз ортидаги маъно: Халқ банки логотипи қандай мазмунга эга?

Ҳар бир логотипнинг ўз яратилиш ҳикояси бўлади. Баъзилари оддий белги бўлса, бошқалари бутун бир қадриятни ифодалайди. Халқ банки логотипи ана шундай рамзлардан бири. Унда юртимиз тарихи, маданияти ва бугунги янгиланиш руҳи мужассам.

Тарих ва қадрият уйғунлиги

2019 йилда банк логотипи янгича мазмун касб этди. Ярим доира шаклидаги учта эгри шакл осмон, ер ва сувни ифодалайди. Бу шакллар Амир Темур тамғасидаги нақшлардан илҳомланиб яратилган бўлиб, инсон қиёфасини ҳам эслатади. Бунинг ҳам ўз мазмуни бор– Халқ банки ҳамиша халқ билан ёнма-ён.

2023 йилда логотип такомиллаштирилиб, янада замонавий қиёфа акс этди. Олтин ранг ўрнини оқ ва тўқ зангори ранглар эгаллади. Бу ранглар ривожланиш, барқарорлик ва очиқликни ифодалайди. “Since 1875” ёзуви эса оддий детал эмас — у 1875 йилда Туркистон ҳудудида илк банк ташкил этилганига урғу беради. Ёзувнинг инглиз тилида ифода этилиши халқаро ҳамкорлар учун ҳам бу маълумотни очиқлайди.

Халқ банкининг бугунги логотипи оддий белги эмас. У –барқарорлик, ишонч ва жамият билан бирга олдинга интилиш тимсоли. Фасадларда, мобил илова ёки ҳужжатларда акс этувчи бу рамз аслида битта маънони англатади:
Биз кечани унутмаган, бугунни қадрлаган ва келажакка интилаётган банкмиз.

Rasmiy sayt: xb.uz
Telegram: https://t.me/xalqbankinfo
Instagram: https://www.instagram.com/xalqbankinfo
Facebook: https://www.facebook.com/xalqbankinfo
Twitter: https://x.com/xalqbankinfo
YouTube: https://www.youtube.com/c/XalqBankinfo

Реклама ҳуқуқи асосида