July 30

Shineray – импортдан маҳаллий етакчиликкача: энди Asaka motors заводида ишлаб чиқарилади

Хитойнинг Shineray бренди энди Ўзбекистонда – Сирдарёдаги Asaka motors заводида ишлаб чиқарилади. Заводда кунига 100 дона, ойига 1500 дона автомобил ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Ўзбекистон йўлларида тобора кўпроқ кўриниш бериб, кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бораётган Shineray тижорат автомобили бренди сўнгги йилларда нафақат ишончли транспорт воситаси, балки маҳаллий бозорда муваффақиятли локаллашган технологик ҳамкор сифатида намоён бўлмоқда.

Бошланиш: импорт ва Luxe Motors билан ҳамкорлик

2021 йилда Shineray Ўзбекистонга Luxe Motors компанияси орқали кириб келди. Аввалбошда — импорт орқали, кейинчалик эса моделларни маҳаллий муҳитга мослаштириш орқали бренд ўз салоҳиятини тўла очиб берди. 2023 йилга келиб, Shineray’нинг Ўзбекистондаги ойлик сотуви 600 донага етди ва бу кўрсаткич билан у импорт тижорат автомобиль брендлари орасида етакчига айланди.

“Бу бренд Ўзбекистонга кириб келганига 5 йил бўлди. Бу автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни 5 йил кутдик. Шу вақт ичида биз 30 мингдан ортиқ мижозларга автомобиллар тарқатдик. Уларни юртимизда ишлаб чиқариш ҳар томонлама манфаатли бўлади.

Бу заводда Shineray X30, X30L, T30, T32 каби моделлар ишлаб чиқарилади. Энди бу автомобилларнинг нархлари сезиларли даражада тушади. Ҳар бир вилоятда ўз филиалимиз бўлади. Техник хизмат, эҳтиёт қисмлар етказиб берилади.

Бир ойда 3000 та автомобил сотишни режа қиляпмиз. Заводимиз кунига 100 дона автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга”, — деди ...

Shineray’нинг Ўзбекистондаги муваффақиятининг асосий омилларидан бири — маҳаллий шароитга мослашув ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўлди. Йўллар, иқлим, логистика эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, CNG (компримланган табиий газ) тизимига мослаштирилган махсус моделлар яратилди.

Shineray нафақат автомобиль сотиш, балки хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва персонал тайёрлашни ҳам қамраб олган кенг кўламли тизимни жорий этмоқда. Маҳаллий кадрлар махсус ўқув дастурлари орқали йиғиш, хизмат кўрсатиш ва диагностика каби йўналишларда тайёрланмоқда.

Ижтимоий ҳаётда ҳам иштирокчи

2024 йилда Shineray “Пахтакор” футбол клубининг олтин ҳамкорига айланди. Бу нафақат бренднинг маҳаллий маданият ва спортни қўллаб-қувватлашини, балки “бирлашиш ва биргаликда ўсиш” ғоясини амалда кўрсатди.

Бугунги кунда Shineray бутун Ўзбекистон бўйлаб интеграцияланган дилерлик ва сервис марказлари тармоғини яратиб улгурди. Бу нуқталар орқали сотув, техник хизмат ва таъмирлаш каби кенг хизматлар таклиф этилмоқда. Шунингдек, маҳаллий логистика ва автоташув компаниялари билан узоқ муддатли ҳамкорлик йўлга қўйилди.

“Ақлли ишлаб чиқариш” ва техник устунлик

2025 йилнинг биринчи ярмида Shineray'нинг Ўзбекистондаги умумий сотуви 2000 донага етди. Микро тижорат автомобиллари сегментида улуши 50%дан ошиб, 3 йил кетма-кет етакчиликни сақлаб қолмоқда.

Бу муваффақият ортида «Shineray Architecture» платформасига асосланган инновацион ишлаб чиқариш тизими туради. Бренд бутун ишлаб чиқариш занжирини — тадқиқотлардан то сифат назоратигача — ўз қарамоғига олган.

Компания жаҳон бўйлаб 4 та асосий ишлаб чиқариш базаси (Хитой, Вьетнам, Италия) ва 10 дан ортиқ SKD (йиғиш) заводига эга. Йилига 400 минг автомобиль ва 300 минг двигател ишлаб чиқариш салоҳияти мавжуд.

Ўзбекистондаги локаллашув жараёни Asaka Motors билан ҳамкорликда амалга ошмоқда. Бу нафақат иш ўринлари яратилиши, балки сифатли маҳсулотларни тезкор ва мақбул нархларда бозорга етказиш имконини беради.

Shineray’нинг CNG двигателли моделлари — энергия тежамкор ва экологик жиҳатдан қулай ечим сифатида эътироф этилмоқда. Масалан, Т30 модели эвро 6 стандартига кирадиган экологик тоза автомобиль ҳисобланса, Т50С эса қишдаги газ тақчиллиги муаммосини ечиш учун қўшимча бак билан жиҳозланган.

Shineray — интеллектуал ҳамкорлик ифодаси

Shineray нафақат транспорт воситаларини сотади, балки интеллектуал локал шерик сифатида Ўзбекистон автомобиль бозорида барқарор ва узоқ муддатли таъсирни шакллантирмоқда.

·  Технологик базаси мустаҳкам

·  Маҳаллий эҳтиёжларга мос

· Иш ўринлари ва кадр салоҳиятини оширади

· Маданият ва спортни қўллаб-қувватлайди

· Йирик ҳажмда маҳсулот етказиб бера олади

Бу нафақат Хитой–Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигининг яна бир муваффақиятли намунаси, балки глобал брендлар маҳаллий бозорга қандай мослашиши мумкинлигининг реал модели ҳисобланади.

Телефон: +998910880303

Сайт: shineray.uz

Instagram: shineray_uzb

Telegram: https://t.me/Shineray_uz

Реклама ҳуқуқи асосида