Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!
Open муддатли тўлов иловаси янгиланди – энди харидлар имконияти янада кенгайди. Энди иловада таълим, тиббий хизмат, маиший техника ёки спорт анжомлари харид қилиш, саёҳатга чиқиш каби эҳтиёжлар учун ҳам маблағ олиш ва кейинги ойдан бўлиб тўлаш мумкин. Open муддатли тўлов иловаси билан маҳсулот ёки хизматларни насияга оласиз ва уни йил мобайнида бўлиб тўлайсиз.
ВИДЕО
Бу ерда ҳатто узоқ кутилган саёҳатларни амалга ошириш ҳам осонлашади. Open иловасида муддатли тўлов асосида авиачипталарни тўғридан-тўғри сотиб олиш каби қулай хизмат мавжуд бўлиб, дунёнинг исталган нуқтасидан туриб авиачипталарни сотиб олиш имконини беради. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида бир нечта чиптани сотиб олиш ҳам мумкин. Бу оилавий ёки дўстлар билан дам олиш учун ажойиб имкониятдир.
Иловада маиший техникалар танлови кенг тақдим этилган, барча турдаги маиший техникаларни харид қилаётганда худди бозордаги каби бошқа платформадаги нархлар билан солиштириб кўриш мумкин.
Айни пайтда кир ювиш машинаси - энг кўп сотиб олинадиган маҳсулотлар сирасига киради. Оpen иловасининг муддатли тўлови асосида сотиб олинган кир ювиш машиналарининг сони бўйича, илованинг ҳамкор-дўкони «Идеа» етакчилик қилмоқда. Бу тўлаш учун қулай нархлар ҳамда тез-тез ўтказиладиган акциялар билан боғлиқ.
Шунингдек, айрим олий таълим муассасалари ва ўқув марказлари билан ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, улар учун тўловларни ҳам амалга ошириш имкони яратилган. Улар орасида нафақат пойтахтда жойлашган, балки бошқа шаҳарлардаги олий таълим муассасаларида 12 ойлик муддатли тўлов асосида ўқиш имконияти мавжуд. Университетлар рўйхати тўлдириб борилмоқда, бу эса турли йўналишларда таълим олиш ва касбий ривожланиш имкониятини оширади.
Open қўллаб-қувватлаш хизмати барча савол ва мурожаатларга жавоб беради.
Мижозлар учун тезкор ва зарур харидларни амалга ошириш учун махсус ишлаб чиқилган Open иловаси ўз имкониятларини янада кенгайтириб боради.
Appstore ёки Google play орқали Open мобил иловасини юклаб олинг. Рўйхатдан ўтганингиздан сўнг 2 дақиқа ичида 75 000 000 сўмгача бўлган харид лимитига эга бўлишингиз мумкин.
Батафсил маълумот учун: 71-200-15-45
Сайт: opencard.uz
Инстаграм: instagram.com
Facebook: facebook
Телеграм: t.me/openrassrochka