June 9

Икки филиал, бир мақсад: «Ал-Жабр»да анъанага айланган «Заковат»

«Ал-Жабр» хусусий мактабида сўнгги икки йилдан буён Себзор ва Юнусобод филиаллари ўртасида анъанавий тарзда «Заковат» беллашуви ташкил қилиб келинмоқда. Бу мусобақа орқали нафақат билим, балки соғлом рақобат ва дўстона муҳит ҳам шаклланмоқда.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, беллашувдан асосий мақсад – ўқувчиларда илмга бўлган қизиқишни кучайтириш, рақобатни билим орқали шакллантириш ва билимли инсон ҳар доим тақдирланиши кераклигини англатишдан иборат. Бу каби тадбирлар орқали ўқувчилар ўрганганларини нафaқат ўқитувчиларга, балки ота-оналарига ҳам намойиш этиш имкониятига эга бўлишади. Улар ўртасидаги дўстлик, жамоада ишлаш ва танқидий фикрлаш кўникмалари ҳам ривожланади.

«Ал-Жабр» хусусий мактаби биринчи тарбияни, кейин билимни устувор қўйган мактаб ҳисобланади. Аввало билимни берамиз, кейин эса уни талаб қилиб олишимиз керак. Одатда кунлик ўқишда ўқувчилар ўзаро синфдошлари билан рақобатлашишади. Лекин ҳақиқий рақобат икки мактаб ўртасида сезилади. Филиаллар ўртасида бу «Заковат» беллашувини ташкиллаштиришимиздан мақсад – болалар учун мотивация беради.

Қозоғистонда, Абу-Дабида ўтказилган олимпиадалардаги иштирок фақат ўқувчиларимизнинг мустаҳкам билимига қўйилган пойдевор. Ҳар бир ота-онага, ўқувчиларга катта миннатдорчилик билдираман – чунки бунинг ортида катта меҳнат турибди.

Бу тадбир иккита филиалимиз ўртасида ҳар йили ўтказилади. Ўқувчилар ва устозлар ҳам шунга тайёргарлик кўради. Филиаллараро рақобат тизими шаклланади, дейди «Ал-Жабр» хусусий мактаби раҳбари Матлуба Караходжаева.

Мактабнинг икки филиалидан қарийб 800 нафар ўқувчи иштирок этган олимпиадада ота-оналар ҳам томошабин сифатида қатнашиб фарзандларини қўллаб-қўллашди. Улар мусобақада бевосита иштирок этиш орқали фарзандларининг билим даражаси ҳақида холис ва аниқ тасаввурга эга бўлишади.

“Қизим Ясминахон Акромхўжаева 1 йилдан бери бу мактабда ўқияпти, биз укам, синглим – барчамиз фарзандларимизни шу ерда ўқитамиз. Мактабда тартиб-интизом, билим юқори даражада берилади. Қизим математикадан, инглиз тилидан анча суст эди. Мана ҳозир мусобақада қатнашиб олий ўринни олишди. Бу болаларни янада ўз устида изланишга ўргатади”, деб таъкидлайди ота-оналардан бири.

Беллашув фақат ўқувчилар эмас, устозлар ўртасида ҳам соғлом рақобат муҳитини юзага келтиради. Турли филиалларда дарс бераётган ўқитувчилар ўқувчилар натижалари орқали ўз билим бериш даражаларини баҳолаш имконига эга бўлади. Беллашув натижаларига кўра, юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчилар мактаб маъмурияти томонидан тақдирланади.

Шунингдек, беллашув жараёнлари икки филиал ўқувчилари ўртасида танишиш, дўстона алоқаларни ривожлантириш, жамоавий ишлаш ва мулоқот қилиш кўникмаларини ҳам ривожлантириши таъкидланмоқда.

«Ал-Жабр» мактаби бу каби тадбирларни доимий равишда ташкил қилиш орқали ўқувчи ва устозлар салоҳиятини янада очиб бериш, билимли авлодни шакллантиришни мақсад қилган.

Телефон: +99855 500 8485

Рўйхатдан ўтиш учун: forms.amocrm.ru/rwrcmtd

Instagram: instagram.com/al_jabruz/

Telegram: t.me/aljabrmaktabi

Реклама ҳуқуқи асосида