КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА МОСЛАШГАН ХОЛДА ЯШАШГА, ИШЛАШГА ЎРГАНИШИМИЗ КЕРАК.
13 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда карантин талабларини ҳушёрликни оширган ҳолда янада юмшатиш, иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Дунёда вирусга қарши вакцина ва даволайдиган дори воситалари ҳали топилмагани сабабли, эпидемиологик вазият назорат қилган холда, ушбу шароитга мослашиб яшашга, ишлашга ўрганишимиз зарурлигини таъкидладилар.
Қаерда ҳокимлар ҳокимлар бутун масъулиятни ўзига олиб, чуқур ўйлаб, одамлар билан маслаҳатлашиб, иш олиб бораётган бўлса, ўша жойда яхши натижа бўлаётгани эътироф этилди.
Коронавирус пандемияси тугуганидан кейинги ҳаётимизда ҳам шахсий гигиенага қатъий риоя қилишимиз, дезинфекция қилиш, турли тўй-маросимларни жуда чекланган таркибда ўтказиш, юқумли касал бўлса маска тақиш одатий қоидага айлантиришиз зарурлиги айтилди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига вилоят ҳокимликлари билан биргаликда ҳозирги кунда ишламай турган 4 мингта саноат корхонаси муаммоларини бирма-бир ўрганиб, уларнинг фаолиятини май ойи охиригача йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.
Кичик бизнес вакиллари, якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам бир қатор имтиёзлар беришни давом эттирилади. Хусусан келгуси уч ой давомида ер ва мол-мулк солиғидан озод этилади. Ижтимоий солиқ ставкаси май-июль ойларида 12 фоиздан 1 фоизга туширилади. Шунингдек, аввалги қарорга асосан, апрель-май ойларида 1 мингдан зиёд тадбиркорнинг ер ва мол-мулк солиқлари ва пенялари бўйича кечиктирилган 80 миллиард сўм тўловлари кечиб юборилади.
Эҳтиёжманд оилаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида нафақа олувчи оилалар сони қўшимча 70 мингтага ёки 10 фоизга кўпайтирилиб, бюджетдан яна 200 миллиард сўм ажратилади.
Аҳоли томонидан кўплаб тушаётган мурожаатларини ҳисобга олиб, иш ҳақи, нафақа ва пенсиялар, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, нақд пулда тарқатилиши белгиланди.
Карантин чораларини босқичма-босқич юмшатиш Қашқадарё ва Самарқанд мисолида кўриб чиқилди. Хусусан Қашқадарёда 90 фоиз корхоналар ўз фаолиятини тиклаганлиги, лекин бу вилоятда ишсизлар сони 100 мингдан кўплигини инобатга олсак бу етарли эмаслиги қайд этилди.
Қашқадарё вилоятида саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 75 фоизи республикага бўйсунадиган корхоналарга тўғри келади. Касби, Қамаши, Миришкор, Нишон ва Чироқчи туманларида саноат деярли йўқлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига вилоят ҳокимлиги билан биргаликда мазкур туманларда саноатни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТИ
ЗАЙНИЕВ ФАРХОД НУРИДДИНОВИЧ