July 27, 2023

@Mojizaviyda viktorinasi | 1-kun

ℹ️: @Mojizaviyda каналида ўтказилувчи 15 кунлик саволли викториналар учун тўпам. 1-қисм

📝 Саволлар рўйхати: 4 та

1️⃣ “Дилкушо ҳикоялар” тўламида, дунёвий лаззатлар денгиз сувига ўхшатилган. Мантиқан фикрлаб топингчи, нега бундай дейилган?

2️⃣Ўрмонда яшовчи бўрсиқлар ўрмондан ўтган автомобиль йўлини кесиб ўтаётиб ҳалокатга учрайди. Аммо тахминан март ойларида уларнинг ҳалокатлари сони кўпайиб кетар экан. Савол, бунга нима сабаб бўлади?

3️⃣1859 йил, 2 сентябрьда тарихдаги энг кучли магнит бўрони юз берган. Оқибатда телеграф тизимлари ишдан чиққан, компас стрелкалари эсдан оғгандек турли томонларни кўрсата бошлаган. Шунингдек бутун ер юзи бўйлаб уларни кузатиш мумкин бўлган. Одатда уларнинг икки ўзаро қарама қарши турлари фарқлансада кўпчилигимиз уларнинг бизга “яқинроқ” тури ҳақида эшитганмиз. Савол ўша икки турини аниқ айтиб беринг?

4️⃣ "Тиме” журналидаги 2017 йилнинг энг яхши 25 та ихтироси орасида кўзи ожизларга ёрдам берувчи смарт кўзойнак, турли томонга ҳаракатланувчи мулти лифтлар, иПҳоне Х, Тесла Модель 3 ва бошқа турли ихтироларни кўриш мумкин. Рўйхат сўнгини эса аслида дастлаб 1993 йили ихтиро қилинган аммо 2017 йили яна машхурлик айланиб келган бир ихтиро эгаллаган. Бу ихтиро наъмунаси ҳозир бошловчининг чўнтагида ҳам мавжуд, савол ихтирони топинг?

✅ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

@mojizaviyda - Мўъжизавий оламга сайр!‌‌