July 29, 2023

@Mojizaviyda viktorinasi | 3-kun

ℹ️: @Mojizaviyda каналида ўтказилувчи 15 кунлик саволли викториналар учун тўплам. 3-қисм

📝 Саволлар рўйхати: 3 та

1️⃣ Сталинград жанги вақтида руслар руҳий босимнинг янги турини ўйлаб топишади. Руслар тарафга ўрнатилган овоз кучайтиргич орқали соатнинг чиққиллаши эшитилиб турган. Диққат савол, ҳар 7 сониядан кейин рус диктори немис тилида нимани эълон қилган?

2️⃣ Эроннинг Язд минтақаси атрофи саҳро бўлишига қарамасдан ўзининг энг ширин анорлари билан машҳур. Яздликлар ўз анорларини одатда антиқа усулда истеъмол қилишади. Дастлаб анорни обдон эзишади, сўнгра унинг тепасидан тешикча очиб сувини ичишади. Диққат савол, нима сабабдан Язд аҳолиси анорни шундай истеъмол қилишини аниқ айтинг?

3️⃣ 1-жаҳон уруши вақтида ҳарбий дирижабллар душман артеллериясидан сақланиш мақсадида жудаям баланд учишган. Булутли ҳавода ҳаракатланиш учун немислар тросда анча пастгача тушадиган махсус сават ўйлаб топишган. Саватдаги зобит телефон алоқаси орқали дирижабль курсини бошқарган ва бомбани ташлаш ҳақида буйруқлар берган. Диққат савол, қандай имтиёз туфайли экипаж аъзолари саватга тушиб ишлашни жуда яхши кўришган?

✅ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

@mojizaviyda - Мўъжизавий оламга сайр!‌‌