February 7, 2019

Кенг жамоатчилик билан учрашувлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш” Фармони ижросини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Чилонзор туманида 51та МФЙни раислари ва масъул ходимлари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Аҳолидан МФЙга ижтимоий масалалар юзасидан келиб тушадиган мурожаатларни ўрганиш, давлат хизматлари кўрсатилиши тартибини тушунтириш (маъмурий регламентлари, аҳоли учун яратилган қўлайликлар) ва шунга қаратилган жамоатни ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият ва саводхонлигини оширишга тегишли маълумотлар берилди.