April 6, 2019

Кўчмас мулк бўйича қатор талаблар бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси президенти “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан қуйидагилар:

кўчмас мулкни бегоналаштиришда давлат нотариал идорасига Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига уланиш имкониятини берган ҳолда, унга бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишни;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан кўчмас мулк эгаларидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга рўйхатдан ўтказувчи органнинг ёзуви (штампи) қўйилишини талаб қилишни;

2020 йил 1 январдан бошлаб қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органларида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, банкка рўйхатдан ўтказилган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат нусхасини ва қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги штамп қўйилган кредит шартномасини тақдим этиш бўйича қарз олувчининг мажбуриятларини назарда тутувчи тартиб бекор қилинади.

Манба: Kun.uz

Материал “Golden key info” МЧЖ томонидан қайта чоп этилди

Телеграм каналимизга уланинг @gk_info