November 15, 2024

Атоқли Қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қӯсибой ӯғли таваллудининг 200 йиллиги

Ӯзбекистон Республикаси Президентининг "Атоқли Қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қӯсибой ӯғли таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаш тӯғрисида " 2024 йил 16 июлдаги ПҚ- 258-сон қарори ижросини таъминлаш бӯйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ажиниёз Қӯсибой ӯғли таваллудининг 200 йиллигига бағишланган Республика ва халқаро миқёсида илмий-назарий конференциялар ӯтказилмоқда. Учрашув ва адабий кечалар давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Юқори Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси министирлар Кенгаши, Турк академияси, Ӯзбекистон Республикаси ФА Қарақалпоғистон бӯлими томонидан ташкил қилинган "Сӯйла, ҳа, булбул забоним" мавзусидаги халқаро илмий- назарий анжуман жорий йилнинг 14 ноябрда Нукус шаҳрида иш бошлади. Конференсия 14-16 кунлари бӯлиб ӯтади. Анжуманда БухДУ Ӯзбек тили ва адабиёти кафедраси профессори, филология фанлари доктори Шавкат Ҳайитов ҳамда кафедра ӯқитувчиси Шерали Норқӯчқоров иштирок этаяптилар.
14 ноябр куни конференсиянинг ялпи йиғилишидан сӯнг, анжуман иштирокчилари Бердақ театрида Ажиниёз операсини томоша қилдилар. Опера матни Ӯзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Ӯзбекистон қаҳрамони Иброҳим Юсупов томонидан ёзилган.
Опера Либретто (мусиқа) ижодкори Ӯзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси саъат арбоби, Эл-юрт ҳурмати ордени соҳиби, профессор Нажмиддин Муҳаммеддимов.

Суратда Шавкат Ҳайитов опера-либретто муаллифи Н. Муҳаммаддинов ва олтин мерос жамғармаси раиси, санъат арбоби Ободон Сафарова билан