ФУРСАТНИ БОЙ БЕРМАНГ, ҲУРМАТЛИ ЭРКАКЛАР!
УЙИДА ЗЕРИКАЁТГАН ҚАДРЛИ ЭРКАКЛАРГА МУРОЖААТ
Биламиз, карантин пайтида фақат уйда ўтириб, зериккан бўлишингиз мумкин. Коронавирус пандемияси ҳар биримиз учун синов эканлигини унутмайлик!
Ўзингизнинг вақтичоғлигингизни деб хонадон аъзоларингиз ва ҳамқишлоқларингиз соғлиги ёмонлашишига сабабчи бўлиб қолманг!
Илтимос, сизлардан балиқ овлаш баҳона ва бошқа сабаб ДАРЁ бўйида ҳамда маҳалла МЕҲМОНХОНАларида тўпланмаслигингизни сўраймиз!
Сабр-қаноат билан ибодатларимизда дуо қилсак, мазкур мураккаб вазиятдан тез кунларда талофотсиз чиқамиз, иншааллоҳ.
Худо хоҳласа, кўпи кетиб, ози қолди.
Фурсатдан фойдаланиб, оилангизга меҳр кўрсатинг, фарзандларингиз таълим-тарбияси билан шуғулланинг, ота-оналарингиз ризосига эришинг, томорқадан унумли фойдаланиш ҳаракатида бўлинг!
Ҳурмат билан:
Анасхон КАРИМОВ, Наманган туманининг Шўрқўрғон қишлоғидаги «Муҳаммад Сиддиқ» жоме масжиди имом-хатиби.