April 13, 2020

НАМАНГАНДА КОРОНАВИРУС ҲАҚИДА ТАВСИЯЛИ ҚЎЛЛАНМА ЧОП ЭТИЛДИ

  • Коронавирус балоси ҳар кун, ҳар сония бизни таъқиб этмоқда. Биз уни таъқиб этишимиз учун эса у ҳақда, унга қарши кураш хақида тўла тасаввур ва тушунчага эга бўлишимиз керак.

Бу ҳақда “Коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш чоралари бўйича жамоат тавсиялари” қўлланмаси яратилди. У “Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш агентлиги” ҳамда “Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича Хитой маркази” томонидан нашрга тайёрланган. Бош муҳаррир Ли Синхуа, Гао Фу, шунингдек, 23 нафар хитойлик олимлар, амалиётчи тиббиёт ходимлари ушбу қўлланма яратишга ҳисса қўшганлар.

Қўлланма содда тилда, кўргазмали усулда коронавирус инфекцияси, уни олдини олиш, унга қарши курашиш йўллари тўғрисида яхлит тушунча беради.

Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги вилоят коронавирус инфекциясига қарши кураш ишларини мувофиқлаштириш штаби тавсияси билан ушбу қўлланма ўзбек тилиги ўгирилди. НамДУ доценти А.Абдулазизов, катта ўқитувчилар – И.Дарвешев (PhD), А.Фазлиевалар уни қисқа фурсатда таржима қилдилар. НамДУ проректори И.Исақбоев нашрга тайёрлади. Наманган вилоят АОКБ бошлиғи Р.Ирисов нашр учун масъул сифатида муҳаррирлик қилди.

Ушбу қўлланма билан албатта танишиб чиқишингизни, тавсияларга қатъий риоя этишингизни тавсия этамиз!