АВТОМАШИНАЛАР НИМА УЧУН ЖАРИМА МАЙДОНИГА ҚЎЙИЛАДИ?
- Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарори билан республика Махсус комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий, деб белгиланиб қўйилган.
Шундан келиб чиқиб, Махсус комиссия қарорлари қонуний кучга эга ҳисобланади. Махсус комиссиянинг 4 апрелдаги 16-сонли баёнида карантин талабларининг ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда махсус рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида, истисно тариқасида ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан карантин даврида белгиланган тартибни бузганлиги учун транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб турилиши белгиланган.
Карантин даврида биз ички ишлар ходимлари ҳам жамоат тартибини сақлашда фаоллик кўрсатмоқдамиз. Фуқароларга махсус рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланиш жаримага сабаб бўлишини тушунтирмоқдамиз.
Оқилжон МАДРАҲИМОВ, Косонсой тумани ИИО пробация гуруҳи инспектори.