April 14, 2020

ДИЛБАНДЛАРИНГИЗ УЧУН УЙДА ҚОЛИНГ!

  • Мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган карантиндан кўзланган асосий мақсад инсонларни бу касалликдан асраш ва уларнинг саломатлигини муҳофаза қилишдир. Шундай вазиятда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёш авлодни келажагини ўйлаб, билимларида бўшлиқ бўлмаслиги учун телевидение орқали таълим олишларини таъминлашга қаратилган онлайн дарслар ўтишга кўрсатма бердилар. Бу борада халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигидаги ўз касбининг устаси саналган фидойи муаллимларнинг ҳам хизматлари катта бўлмоқда.

Албатта, биз бу қулайликлардан оқилона фойдаланган ҳолда фарзандларимиз билан биргаликда дарс жараёнларини кузатишимиз, вазифаларни бажаришда кўмаклашимиз лозим. Дарсдан бўш вақтларида эса шахмат, шашка, турли хил ҳаракатли ўйинларни ўйнашингиз, китоб мутолаа қилишингиз мумкин. Китоб инсонга содиқ дўст, фикрлар жамланмасидир. Бўш вақтингизни унумли ўтказишга интилинг!

Китоб инсоннинг билимли, салоҳиятли бўлиш манбаидир. Ўқилган китоблардан олган таассуротларини расм чизиш орқали тасвирланса эстетик тарбия, табиатга муҳаббат шаклланади. Шу азиз болажонларимиз учун “Мен фарзандим билан дарс қиламан” деган эзгу мақсад ҳар бир ота-онанинг онгу шуурида шаклланмоғи керак. Биз муаллимларнинг синовли дамларда истагимиз эса, дилбандларингиз учун, уларнинг ёрқин келажаги учун уйда қолинг.

Зулфия ТОШМАТОВА, Наманган шаҳридаги 7-умумтаълим мактаби тасвирий санъат фани ўқитувчиси.