April 25, 2020

СИНОВЛАРДА ҲАМЖИҲАТЛИГИМИЗ НАМОЁН БЎЛМОҚДА

  • Коронавирус пандемияси ҳукм сураётган мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, инфекцияни олдини олиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар белгиланди. Айниқса, карантин эълон қилинган шу кунларда аҳолимизнинг эҳтиёжманд, кам таъминланган қисмига кўрсатилаётган саховат ва кўмак тадбирлари кенг қулоч ёзмоқда. Бу хайрли тадбирларда Бюро органлари ҳам алоҳида иштирок этмоқда.

Султанов Дилмурод Чортоқ туманида истиқомат қилади. Фуқарога ҳар ойда топган даромадидан 2 нафар фарзанди учун алимент ундириш суд томонидан белгиланган. Дилмурод Султонов авваллари кунлик иш билан банд бўлиб, топган даромадидан алимент тўлаб бораётган эди. Айни пайтда карантинли даврда уйда қолган қарздорнинг март ва апрель ойлари учун алимент тўлашга қийналаётган эди. Айнан куни кеча саховатпеша кишиларнинг ёрдам қўл келди. Яъни, Бюронинг Чортоқ туман бўлими ташаббуси билан олиб борилган тушунтиришлар самара бериб, “Нурафшон савдо файз” МЧЖ томонидан 650 минг сўм алимент қарздорлик қоплаб берилди.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, беш қўл баробар эмас деганларидек, айрим фуқаролар эҳтиёжмандлиги учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишмайди. Карантинли даврда бунда қандай йўл тутилмоқда. Бу масалага Бюронинг Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан инсонпарварлик тамойили асосида ёндошилмоқда. Яъни, кам таъминланган оилаларнинг ана шундай муаммолари ташаббускор ҳомийлар ёрдамида ҳал қилинмоқда.

Биргина жорий йилнинг 20-22 апрель кунлари вилоят бўйича 8 нафар хомий томонидан салкам 8,5 млн сўм маблағ ёрдам кўрсатилди. Ушбу маблағлари 66 та муҳтож шахсларнинг ижро йўналишидаги қарздорликларини бартараф этишга қаратилди. Бу ишлар давом этмоқда.