April 16, 2020

ИНҲА ТАЛАБАЛАРИ «АҚЛЛИ НИҚОБ” ЯРАТДИЛАР

  • Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети талабалари коронавирусга қарши "ақлли ниқоб"ни ихтиро этдилар.

Бу ниқоб сезиш функцияси орқали автоматик тарзда инсон ҳароратни ўлчаш, йўталиш ва нафас қисилиши каби барча маълумотларни махсус илова орқали смартфонга юборади.

Университетнинг Компьютер ва Дастурий Инжиниринг факултети 4-курс талабалари Достон Мардиев ва Азиза Абдураҳмонова Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда ўз ҳиссаларини қўшишга қарор қилдилар ва "ақилли ниқоб"ни яратдилар.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларининг фикрига кўра, бундай ниқобни қайта ва қайта ишлатса бўлади. У инсоннинг тана ҳароратига, йўталиш,акс уриш ва нафас олишда бўлаётган қийинчиликни уч хил сенсорлар орқали аниқлаб бера олади.

Ниқоб мобил илова орқали телефон билан бирлаштирилган бўлиб, унинг ёрдамида ниқобга ўрнатилган сенсорлар автоматик равишда қайд этилган кўрсаткичларни смартфонга юборадилар. Илова ушбу маълумотни COVID-19 аломатлари билан таққослайди. Агар тасодиф бўлса, дастур аниқлик киритади.

"COVID-19"нинг ўзига хос белгилари мавжуд бўлиб, у бошқа ўткир юқумли кассаликлардан ажралиб туради: юқори иситма, қуруқ йўтал, нафас қисилиши каби. Сенсорлар туфайли ниқоб бу маълумотларни осонгина аниқлай олади. Масалан, агар одамда ҳарорат 38,5 бўлса, у тез-тез йўталса ва узоқ вақт нафас ололмаса дастур ниқоб егаси COVID-19 дан шубҳаланаётганлиги ҳақида сигнал беради. Келажакда биз бу ниқобни тиббий муассасалар билан келишилган ҳолда текширишни режалаштирмоқдамиз. Тегишли аломатлари бўлган одамларга тез ёрдам бериш осон бўлади", - деди ғоя муаллифи Азиза Абдураҳмонова.

Лойиҳанинг муаллифи Достон Мардиевнинг таъкидлашича, айни пайтда лойиҳа якунланиб, синовдан ўтказилмоқда. Талабалар бундай ниқоблар келажакда жамият учун фойдали ва самарали бўлади, деб умид қилишмоқда.