April 9, 2020

«ПАХТАКОР» МУРАББИЙИ ЎЗБЕКИСТОННИ ТАРК ЭТДИ

  • «Пахтакор» футбол клубининг бош мураббийи, грузиялик мутахассис Шота Арвеладзе Ўзбекистондан Туркияга хусусий самолётда учиб кетди.

Бу ҳақда Vice.com сайти хабар беради.

Мураббий коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган.

«Менда астма касаллиги борлиги учун эҳтиёт бўлишим керак. Оила аъзоларим Истанбулда яшайди, мен туркларнинг «Қосимпошшо» клубида ишлаб юрган пайтларим у ердан уй сотиб олганман. Мен жадвал бўйича барча рейслар қатнови бекор қилингани боис, у ерга фақат хусусий самолётда учиб боришим мумкин эди», — дейди Арвеладзе.