БУГУН БАРЧАМИЗ ҲАМЖИҲАТМИЗ! ТАЪМИНОТ ҲАМ УЗЛУКСИЗ
- Коммунал хизмат соҳаси ходимлари ҳам бугунги эпидемиологик ҳолат талаблари доирасида масъулиятни ҳар қачонгидан янада теранроқ ҳис қилиб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш учун 58 та вагон цистерна ҳамда 17 та махсус автоцистернадан унумли фойдаланилмоқда, - дейди “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ бош директори ўринбосари Иброҳимжон Мамажонов. – Кундалик рўзғор учун зарур ҳисобланган ушбу ёнилғини хонадонларга етказишда жами 72 та автотранспорт воситаси аҳоли хизматида.
Мутахассисларимиз ўз вазифаларини махсус кийим, шахсий гигиена (тиббий ниқоб, тиббий қўлқоп) ва антисептик воситалар билан тўлиқ таъминланган ҳамда ижтимоий масофа қоидаларига риоя қилган ҳолда давом эттиришмоқда.
Газ тўлдириш станцияси ва шахобчаларига келтирилаётган барча автотранспортлар ва маиший газ баллонлари дезинфекция қилинмоқда.
Умуман, 2020 йилда истеъмолчиларга 63366 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган. Шундан, бугунги кунгача режада 16239 тонна маҳсулот етказиб берилиши белгилангани ҳолда, бу кўрсаткич 16330 тоннани ташкил қилиб, ортиғи билан бажарилди.
Бир сўз билан айтганда, истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилган.
Муҳиддин МАҒЗУМОВ.