April 16, 2020

УЧҚЎРҒОНДА ҚУЛУПНАЙ ПИШДИ!

  • Коронавирус пандемияси даврида мамлакатимизда қабул қилинган чекловлар ва чора-тадбирлардан келиб чиққан ҳолда “уйда ўтиринг” чақириғига тўла амал қилаётган Наманган вилояти аҳолиси, баҳорги дала ишларини, томорқада мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни бир зумга ҳам сусайтиргани йўқ.

Буни Учқўрғон тумани деҳқонлари, томорқа ер эгалари фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Айни кунларда тумандаги 750 гектардан зиёд томорқа майдонининг 500 гектарида қулупнай етиштирилмоқда. Учқўрғон қулупнайининг дастлабки ҳосили бугун бозор растасига қўйилди.

Бундан ташқари қулупнай қатор ораларига саримсоқ, картошка, пиёз ҳам экилгани, учқўрғонлик миришкорларнинг томорқадан даромад олишнинг ҳадисини олганлигидан яна бир далолат беради.

Акрамжон САТТОРОВ

Ҳотамжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар