April 28, 2020

ИККИ ГЕКТАРЛИК ИССИҚХОНАДА ЙИЛИГА 375 ТОННА ЛИМОН ОЛИНАДИ

  • Янгиқўрғон туманининг Булоқбоши МФЙ ҳудудида 2 гектар ер майдонда иссиқхонада лимон етиштиришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

“Vodiy-Agro Kompleks” фермер хўжалиги томонидан барпо этилаётган ушбу иссиқхона лойиҳасининг умумий қиймати 6,0 млрд. сўм бўлиб, уни амалга ошириш учун фермер хўжалигининг 1,5 млрд. сўм ўз маблағлари ҳамда 4,5 млрд. сўм банк кредити йўналтирилган.

Жорий йил ноябрь ойида ишга тушириладиган иссиқхона, 2024 йилга келиб йиллик 200 тонна, 2025 йилдан эса 375 тонна лимон ҳосили бериши кўзда тутилган.

Бугунги кунда иссиқхонанинг керакли технологик жиҳозлари Хитойдан олиб келиб ўрнатилди, 1,6 га ер майдонига лимон ва помидор кўчатлари экилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати