САЛКАМ 2 ЯРИМ МИЛЛИОН СЎМЛИК АВИАЧИПТА МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

  • Мингбулоқ тумани Қўғаликўл маҳалласида яшовчи фуқаро А. шу йил 2 март куни истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Мингбулоқ тумани ижро этувчи аппаратига тумандаги авиакасса ходимлари фаолиятидан норози бўлиб, мурожаат қилган.

Фуқаро ўз мурожаатида авиакассадан 2 миллион 400 минг сўмга Россиянинг Москва шаҳрига бориш мақсадида чипта сотиб олган. Аммо шахсий сабабларга кўра учиш фикридан қайтиб, авиакасса ходими Р. га мурожаат қилган. Авиакасса ходими эса чипта пули тўлиқ қайтарилмаслигини маълум қилган. Фуқаро ушбу ҳолат юзасидан амалий ёрдам беришликни сўраган.

Туман ижро аппарати ходимлари томонидан авиакасса ходими Р. билан олиб борилган тушунтириш ишлари давомида чипта пулини тўлиқ қайтарган. Фуқаро А. эса жамиятга мурожаати бўйича қониқиш ҳосил қилганлиги ҳақида миннатдорлик хати тақдим этган.

 

Шаҳло СИРОЧЕВА,

Мингбулоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш жамиятининг матбуот ва ахборот бўйича

мутахассиси