April 27, 2020

ЧОРТОҚДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Айни кунларда юртдошларимиз кўплаб давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланмоқдалар. Лекин айрим кечиктириб бўлмайдиган хизмат турлари борки, уни марказга келмай туриб амалга ошириб бўлмайди.

Ана шундай паллаларда ўз жонини хатарга қўйиб, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиб келаётган давлат хизматлари маркази ходимларининг кўрсатаётган хизматларини ҳар қанча эътироф этсак арзийди.

Чортоқ туманида ҳам шинам, замонавий марказ барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Туманда аҳоли томонидан ўтган 2019 йилда 56 805 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шуларнинг 55 303 таси давлат хизматлари соҳасига тўғри келади. 1 502 таси тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган.

2020 йил бошидан 1 апрель кунига қадар аҳолига 11 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, шулардан 627 таси тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган. Шунингдек, карантин даврида ҳам кунига 50-60 нафар фуқарога давлат хизматларини кўрсатилди.

Туман ҳокимлиги ёнида қад ростлаган икки қавватли бинода барча шароитлар мужассам.

Наманган вилоятида ҳозирга қадар 9 та марказ биноси қуриб фойдаланишга топширилган бўлса, яқин кунларда 10-бино, яъни Уйчи туман давлат хизматлари маркази ҳам аҳоли ихтиёрига топширилади.

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати